Norma.uz

Нафақат пенсия тўланади

 

Мен касаллик оқибатида ногирон бўлиб қолдим. Қандай ижтимоий ёрдамга умид қилсам бўлади?

Н.Ерметов.

 

– Биринчи навбатда сиз пул тўловларига умид қилсангиз бўлади. Бу пенсия, нафақа ёки бирйўла тўланадиган тўловлар бўлиши мумкин. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон, кейинги ўринларда – Қонун) пенсия тайинлашнинг барча жиҳатлари баён қилинган. Чунончи, Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ ногиронлик пенсияси I ва II гуруҳ ногиронларига тайинланади.

Ногирон шахслар зарурати бўлганда, техника воситалари ёки бошқа воситалар, шу жумладан автомобиллар, ўриндиқли аравачалар, протез-ортопедия буюмлари, махсус ҳарфли матбаа нашрлари, овоз кучайтиргич аппаратлар ва сигнализаторлар билан таъминланади («Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг1 26-моддаси, кейинги ўринларда – 422-XII-сон Қонун).

Ногиронлар тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахсларга (Президентнинг 26.02.2003 йилдаги ПФ-3214-сон Фармонига 2-илова) киради. Бу уларни дори воситалари билан таъминлашга ҳам тааллуқлидир.

Ўзгаларнинг парваришига муҳтож ногиронларга ижтимоий ёрдам қилиш органлари томонидан уйда ёки стационар муассасаларда тиббий ва маиший хизматлар кўрсатилади.

Агар ходим иш берувчининг айби билан ногирон бўлиб қолса, унда иш берувчи ногирон меҳнат қобилиятини йўқотган даврда уни соғлиқни сақлаш органлари ва тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг хулосасига биноан парвариш қилаётган шахсни ўз ҳисобидан таъминлаши ҳамда жабрланган ходимга етказилган моддий зарар ва маънавий зиённинг ўрнини қоплаши шарт (422-XII-сон Қонуннинг 28-моддаси).

 

Мавзувий сонни мухбиримиз Алла РОМАШКО олиб боради.

 


118.11.1991 йилдаги 422-XII-сон, 11.07.2008 йилдаги ЎРҚ-162-сон Қонун таҳририда.

Прочитано: 1727 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика