Norma.uz

Пенсионерни ишда ушлаб қолманг

 

Онам пенсияда бўлса-да, ишлайди. У ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди, бироқ иш берувчи уни имзолашдан бош тортиб, у 2 ҳафта ишлаб бериши керак деган важ кўрсатди. Агар ишлаётган пенсионер бир томонлама тартибда меҳнат шартномасини бекор қилишга қарор қилса, уни ушлаб қолиш ҳуқуқига эгами?

Н.Апин.

Тошкент шаҳри.

 

– Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра (ўз хоҳиши билан) бекор қилиш тартиби Меҳнат кодексининг 99-моддаси билан белгиланган. Унга кўра ходим меҳнат шартномасини 2 ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир (МКнинг 99-моддаси биринчи қисми). Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин (МКнинг 99-моддаси иккинчи қисми). Агар бундай келишув бўлмаса, ишдан бўшаётган шахс меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддатида ишлаб бериши керак. Муддат тугаганидан кейин у ишни тугатишга ҳақли.

Ушбу қоидадан истиснолар бор. Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳоллар) билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак (МКнинг 99-моддаси бешинчи қисми). Шу сабабли онангиз аризада ишдан бўшаш сабаби – пенсияга чиқишни кўрсатиши керак. Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши (МКнинг 108-моддаси) ва у билан меҳнат шартномасини унда кўрсатилган муддатда бекор қилиши шарт.

Шуни эслатиш лозимки, ушбу талабларни бажармаслик меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши деб баҳоланади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган жавобгарликка – мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2086 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2016-08-16 10:52:13, Гость_шерзод :
моддий жавобгар шахс пенсияга чикса (масалан прораб) кейин моддий жавобгар шахс булиб ишлаши мумкинми шу тугрисида батафсил маълумот берсангиз

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика