Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 24 / Жавоб берамиз

Даромад олганларнинг ҳаммасини – ҳисоботда кўрсатинг

 

Юридик шахс корхонанинг ходими бўлмаган жисмоний шахсдан хонани ижарага олади. Ижарачи юридик шахс ЖШДСни ушлаб қолади ва бюджетга тўлайди. Даромад ва ЖШДСнинг ҳисобланган ва тўланган суммаларини ЖШДС бўйича ҳисоботда акс эттиради.

ЖШДС бўйича Маълумотларнинг 001 ва 003-сатрларида, яъни корхона ходимлари сонида корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган ижарачи жисмоний шахсни кўрсатиш керакми?

В.Повлонова.

 

– Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларнинг (2-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 001 ва 003-сатрларида йил бошидан, шу жумладан асосий бўлмаган иш жойидан даромад олган жисмоний шахсларнинг сони кўрсатилади. Даромад олган ижарага берувчи – жисмоний шахсни корхона мазкур ходимлар сонига қўшади.

 

Бу – муҳим! Ижарага берувчи – жисмоний шахс корхона кичик бизнесга тегишлилигини аниқлаш мақсадида ходимларнинг ўртача йиллик сонини белгилашда ҳисобга олинмайди. У штатдаги ходим ҳам эмас, ФҲШ бўйича ижрочи ҳам эмас.

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 101 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика