ЯСТ тўловчи, 1 гектардан ортиқ ер участкасига эга корхона тадбиркорлик фаолияти бўйича ялпи тушумдан – ЯСТ, шунингдек ер участкалари бўйича ер солиғи тўлайди.
Солиқ тўловчилар ер солиғи тўлашлари тартиби тўғрисида норма жорий этилгандан кейин ЯСТ тўлайдиларми?
У.Епаров.
– 1 гектардан ортиқ ерга эга ЯСТ тўловчилар 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ер солиғини тўлайдилар. Ер солиғини тўлаш солиқ тўловчини ЯСТ тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди (Солиқ кодексининг 349-моддаси).
Чунончи, 1 гектардан ортиқ ер участкасига эга бўлган корхона улгуржи фаолият бўйича ялпи тушумдан – ЯСТ, шунингдек ер участкалари бўйича ер солиғи тўлайди (Солиқ кодексининг 56-боби; АВ томонидан 16.04.2018 йилда 3001-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).
Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.