Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 24 / Амалий бухгалтерия

Касса аппарати ТМЗ сифатида

 

МЧЖ қиймати 9 ЭКИҲга тенг бўлган касса аппаратини сотиб олди. Корхонада қиймати 20 ЭКИҲдан ортиқ бўлган мол-мулк асосий воситалар деб ҳисобланади.

Касса аппаратини ТМЗ сифатида кирим қилиш ва балансдан ташқари счётга ҳисобдан чиқариш мумкинми? Касса аппарати ҳисоби қандай юритилади?

Б.Умидова.

 

– Ҳа, касса аппарати ТМЗ сифатида кирим қилиниши лозим, сабаби унинг қиймати активларни инвентарь ва хўжалик анжомлари сифатида тан олиш мезонига тўғри келади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда ­1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 6-банди). Фойдаланишга жорий этилаётганда унинг қиймати сотиш бўйича давр харажатларига тўлиқ ҳисобдан чиқарилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.1.2.18-банди).

Фойдаланишда бўлган инвентарь бут сақланиши учун унинг ҳисоби 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик анжомлари» балансдан ташқари счётида юритилади, бунда фойдаланишга келиб тушиш санаси (ой, йил), фойдаланиш жойи ва улардан фойдаланиш муддати мобайнида моддий жавобгар шахслар кўрсатилади (4-сон БҲМСнинг 59-банди).

Касса аппарати кейинчалик фойдаланиш учун яроқсиз бўлганда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномаси асосида балансдан ташқари счётдан ҳисобдан чиқарилади (Йўриқноманинг 99-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

Касса аппарати бухгалтерия ҳисоби бўйича проводкалар қуйидагича:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Етказиб берувчилардан касса аппарати олинди

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик анжомлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Касса аппарати фойдаланишга жорий этилди

 

9410-«Сотиш харажатлари»;

014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик анжомлари»

1080-«Инвентарь ва хўжалик анжомлари»

 

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1721 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика