Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 24 / Амалий бухгалтерия

Ускунани синаш чоғида ҳисобга олиш

 

Янги ускунани сотиб олиш, ўрнатиш ва монтаж қилиш билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан уни фойдаланишга киритгунга қадар синовдан ўтказиш харажатлари 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» счётида ҳисобга олинади. Кейинчалик ушбу харажатлар асосий воситанинг дастлабки қийматини шакллантиради.

Янги ускунани синовдан ўтказиш чоғида харажатлар ҳисобда қандай акс эттирилади?

Б.Узоқова.

 

– Янги ускунани сотиб олиш, ўрнатиш ва монтаж қилиш билан боғлиқ барча харажатлар 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» счётида ҳисобга олинади. Кейинчалик ушбу харажатлар асосий воситанинг дастлабки қийматини шакллантиради.

Бошланғич қиймат – тўланган ва қопланмайдиган солиқларни (йиғимларни), шунингдек активни ундан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган етказиб бериш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва исталган бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда, асосий воситаларни тиклаш (қуриш ва қуриб битказиш) ёки харид қилиш бўйича қилинган харажатларнинг қиймати.

Активдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун унинг тегишли ишини текшириш жараёнида олинган маҳсулот соф сотиш қиймати бўйича кирим қилинади ва асосий воситаларнинг бошланғич қиймати шакллантирилганда капитал қўйилмалар суммасидан айирилади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган ­5-сон БҲМСнинг 11–12-1-бандлари; Йўриқноманинг 69-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1191 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика