Ишлаб чиқариш бирор-бир маҳсулот яратиш жараёнини англатади. Ушбу жараён натижасида ресурслар (хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ва ҳ.к.) муайян техник ва сифат тавсифларига мувофиқ келувчи тайёр маҳсулотга айланади.
Ишлаб чиқариш ҳисобдаги мураккаб участкалардан бири ҳисобланади. Бу кўп миқдордаги ресурслар (ҳам номенклатура бўйича, ҳам ҳажмлар бўйича) сарфланиши билан боғлиқ. Бунда ишлаб чиқариш харажатларини тўғри ҳисоблаб чиқариш, уларни назорат қилиш, таннархни калькуляциялаш, амалдаги харажатларнинг режалаштирилганидан фарқланишини ҳисобга олиш ва бошқа зарурат юзага келади.
Давлат айрим турдаги маҳсулотларга қуйидаги тарзда алоҳида талаблар қўяди:
● ваколатли органлар томонидан рухсатномалар бериш (Рўйхат, ВМнинг 15.08.2013 йилдаги 225-сон қарорига 1-илова);
● мажбурий сертификатлаштириш (Рўйхат, ВМнинг 28.04.2011 йилдаги 122-сон қарорига 1-илова);
● хавфсизлик бўйича ягона талабларни белгилаш.
Ишлаб чиқариш корхонасидаги ҳисоб қуйидаги ҳужжатларга мувофиқ ташкил этилади:
● «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун;
● 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар» (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
● 5-сон БҲМС «Асосий воситалар» (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
● 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома» (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
● Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган);
● бошқа норматив ҳужжатлар.
Ишлаб чиқариш корхонасидаги энг муҳим ҳисоб объектлари:
● асосий воситалар;
● хом ашё ва материаллар, харид қилинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, идиш ва идиш материаллари, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик анжомлари, тугалланмаган қурилиш, тайёр маҳсулот кўринишидаги товар-моддий захиралар;
● маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми;
● маҳсулот ишлаб чиқаришга харажатлар;
● фаолиятнинг молиявий натижаси.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТУРЛАРИ ВА
УЛАРНИНГ ҲИСОБНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЪСИРИ
Корхонада ҳисобни ташкил этиш ишлаб чиқариш технологияси ва ташкил этилиши, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот хусусияти, бошқарув тузилмаси ва бошқа омилларга боғлиқ. Улар хўжалик операцияларини ҳужжатлар билан расмийлаштириш тартиби, уларни тизимлаштириш, синтетик ва аналитик ҳисоб юритиш, харажатларни тугалланмаган қурилиш билан тайёр маҳсулот ўртасида тақсимлаш ва бошқаларни белгилайди.
Ишлаб чиқариш турлари ва уларнинг ҳар бирига хос бўлган ҳисобга олиш хусусияти жадвалда кўрсатилган:
Ишлаб чиқариш турлари
|
Ҳисобга олиш хусусияти
|
|
Технологик жараён хусусияти
|
||
Қазиб олувчи – ер қаъридан табиий хом ашё кавлаб (қазиб) олинадиган ишлаб чиқаришлар
|
Олинаётган маҳсулотга хом ашё ва асосий материаллар сарф қилинмайди. Ишлаб чиқариш узоқ давом этмайди, бир босқичдан иборат, оралиқ маҳсулот – ўзи ишлаб чиқарган ярим тайёр маҳсулотлар йўқ. Нисбатан оддий маҳсулот катта миқдорда қазиб олинади. Ҳисобот даври харажатлари, одатда, қазиб олинган бир турдаги маҳсулот миқдорига тўлиқ киритилиб, унинг таннархини ҳосил қилади
|
|
Ишлов берувчи соҳалар саноат ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини тайёр маҳсулот ёки ярим тайёр маҳсулотларга айлантиради. Уларда нисбатан мураккаб маҳсулот тайёрланади, қоида тариқасида, доим тугалланмаган ишлаб чиқариш мавжуд бўлади
|
Хом ашё ва материалларга кимёвий ишлов бериш – алоҳида, технологик узиладиган босқичларда, фазаларда ёки қайта ишлов бериш босқичларида бошланғич хом ашёга кетма-кет ишлов бериш йўли билан тайёр маҳсулот олинадиган ишлаб чиқаришлар (масалан, пиво, консервалар ишлаб чиқариш)
|
Харажатлар нафақат умуман жараён бўйича, балки айрим технологик қайта ишлов бериш босқичлари (фазалар) бўйича ҳам, уларнинг ичида эса – тайёрланаётган маҳсулотлар турлари бўйича ҳисобга олинади. Пировард тайёр маҳсулотнинг ҳам, ярим тайёр маҳсулотлар – у ёки бу қайта ишлов бериш босқичидаги маҳсулотнинг ҳам таннархи ҳисоблаб чиқарилади. Масалан, пиво пиширишда – пиво ва солоднинг
|
Хом ашё ва материалларга механик ишлов бериш – олдин тайёрланган алоҳида деталлар, узеллар ва бошқа йиғиладиган бирикмаларни механик йиғиш йўли билан тайёр маҳсулот олинадиган ишлаб чиқаришлар. Масалан, технологик ускуналар, тикув буюмлари, пойабзал, турли приборлар ва бошқаларни ишлаб чиқариш
|
Ишлаб чиқариш ҳисобини тузишга, таннархи калькуляцияланадиган объектларни танлашга ва уни ҳисоблаб чиқариш усулларига таъсир кўрсатувчи мураккаб технологик жараён, фойдаланиладиган компонентларнинг катта номенклатураси ва бошқа хусусиятлар
|
|
Ишлаб чиқаришни ташкил этиш
|
||
Узлуксиз ишлаб чиқариш – ускуналар ва иш жойлари технологик линиялар тарзида ўрнатилган. Бунда ҳар бир узлуксиз линияда деталларга ишлов бериш ёки маҳсулот тайёрлаш билан боғлиқ операцияларнинг тўлиқ цикли бажарилади. Шу сабабли ҳар бир узлуксиз линияда ишлов бериш жараёни деталлар ёки тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш билан якунланади
|
Асосий харажатларни (материаллар сарфи, ускуналар амортизацияси, энергия сарфи, меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари ва б.) ишлаб чиқаришнинг муайян хусусиятларига қараб ҳар бир узлуксиз ва автоматик линия бўйича ҳисобга олиш мумкин. Регламентланган иш ритми белгиланган конвейер усулидаги узлуксиз линияларда ишлаб чиқариш барқарор. Бу харажатларнинг тайёр маҳсулот билан тугалланмаган ишлаб чиқариш ўртасида тақсимланишини соддалаштиради – ҳисобот давридаги барча харажатлар тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга киритилади
|
|
Узлуксиз бўлмаган ишлаб чиқариш – буюмни тайёрлаш жараёнида ярим тайёр маҳсулотнинг нотекис ҳаракатланиши. Операциялар турли муддатларда бажарилгани сабабли буюм тайёрлашнинг технологик жараёнида узилишлар бўлади, ярим тайёр маҳсулотлар эса иш жойлари ва омборларда йиғилиб боради. Омборларда деталларнинг тўлиқ комплектлари мавжуд бўлгандагина буюмларни йиғишга киришилади. Бу ишлаб чиқариш цикли анча узайишига олиб келади
|
Буюмлар ишлаб чиқаришдан олиб ташланганда кўпинча инструментлар, мосламалар ва асбоб-ускуналар, яъни улар физик эскиришидан анча олдин ҳисобдан чиқарилади, бу маҳсулот таннархи ошишига олиб келади. Меҳнат предметларининг омбордаги ҳисобини юритиш мураккаб, сабаби кейинги операция бажарилишини кутиш даврида уларни сақлаш учун оралиқ омборлар талаб этилади
|
|
Маҳсулот ишлаб чиқаришдаги аҳамияти
|
||
Асосий – соҳа маҳсулотини тайёрловчи, ишлаб чиқарилиши учун корхона ташкил этилган ишлаб чиқариш. Асосий ишлаб чиқариш маҳсулоти четга сотишга мўлжалланади (масалан, нон ёпиш саноатида – нон ёпиш, консерва саноатида – консервалар тайёрлаш, пиво пишириш саноатида – пиво тайёрлашга)
|
Ишлаб чиқаришни асосий ва ёрдамчи турларга бўлиш алоҳида – 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ва 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётларидаги харажатларни ҳисобга олиш имконини беради. Корхоналарда хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқаришлар ва хўжаликлар ҳам бўлиши мумкин. Улар ишлаб чиқаришларнинг ушбу тоифасига кирмайди, сабаби асосий ишлаб чиқариш маҳсулотини тайёрлаш билан бевосита боғланмаган. Уларнинг харажатлари ҳисоби 2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счётида юритилади. Уларга, хусусан, корхона балансида бўлган соғлиқни сақлаш объектлари, болалар боғчалари, уй-жой-коммунал хўжалик, маданият ва спорт объектлари, тикув ва маиший хизмат кўрсатиладиган бошқа устахоналар, ошхона ва буфетлар, алоҳида илмий-тадқиқот ва конструкторлик бўлинмалари киради
|
|
Ёрдамчи ишлаб чиқариш асосийсининг нормал ишлашини таъминлайди. Ёрдамчи ишлаб чиқаришларда асосийсининг эҳтиёжлари учун, масалан, инструментлар, эҳтиёт қисмлар, идиш тайёрланиши, турли хил энергия ишлаб чиқарилиши, ускуналар таъмирланиши, транспорт хизмати кўрсатилиши мумкин ва ҳ.к.
|
||
Бошқарув тузилмаси ва ташкил этилиши
|
||
Цех тузилмаси одатда йирик корхоналарда қўлланилади. Ишлаб чиқаришнинг асосий ва ёрдамчига бўлинишига қараб асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришларнинг цехларига ажратилади
|
Ишлаб чиқаришни бошқаришнинг цех тузилмаси ишлаб чиқариш харажатлари жамлама ҳисобини тузишга таъсир кўрсатади. Корхонада алоҳида цехлар мавжуд бўлганда ярим тайёр маҳсулотни ҳисобга олиш усули қўлланиши мумкин. Масалан, пиво пиширувчи ишлаб чиқаришда пиво ишлаб чиқаришда ярим тайёр маҳсулот ҳисобланадиган солод таннархига алоҳида калькуляция тузилади
|
|
Цехсиз тузилма кичик ва ўртача корхоналарда қўлланилади. Асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришларнинг цехлари ўрнига ишлаб чиқариш участкалари ташкил этилади
|
Харажатларнинг жамлама ҳисоби ярим тайёр маҳсулотсиз вариантига асосан юритилади, унда ўзи ишлаб чиқарган ярим тайёр маҳсулотлар ҳаракати ҳисобда акс эттирилмайди
|
|
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг хусусияти
|
||
Индивидуал ишлаб чиқаришга истеъмолчиларнинг буюртмаларига кўра муайян маҳсулотнинг ноёб нусхаларини тайёрлаш бўйича индивидуал буюртмаларни бажариш билан банд бўлган корхоналар киритилади. Масалан, харидорларнинг буюртмаларига биноан индивидуал пойабзал ёки кийим тикиш, баъзи турдаги қандолат маҳсулотларини пишириш ва б.
|
Харажатлар ҳисоби ҳар бир буюм (буюртма) бўйича юритилади. Бунда тайёрланиш-якунлаш ишларига катта харажат қилинади
|
|
Серияли ишлаб чиқаришга маҳсулотнинг ҳар бир турини туркумлаб ёки сериялаб тайёрлаш билан банд бўлган корхоналар киритилади
|
Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳисоби буюмлар бутланадиган деталлар ёки уларнинг туркумларига қараб эмас, балки буюмлар – серияларга қараб юритилади. Тайёр маҳсулот таннархи, одатда, босқичли усул билан ҳисобланади
|
|
Оммавий ишлаб чиқаришда узоқ вақт давомида бир хил маҳсулот тайёрланади. Ассортименти нисбатан кўп бўлмаса ҳам, буюмлар салмоқли ҳажмда ишлаб чиқарилиши, ускуналар юқори даражада ихтисослаштирилганлиги ва ишлаб чиқариш ритми юқорилиги унга хос
|
Одатда, харажатларни ҳисобга олишнинг ҳамда маҳсулот таннархи калькуляциясининг норматив усули ёки унинг асосий элементлари қўлланилади
|
|
Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг хусусияти
|
||
Оддий ишлаб чиқариш битта қайтадан бўлиш – технологик жараён босқичидан иборат. У бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш учун мўлжалланган (масалан, солод ишлаб чиқариш)
|
Бундай ишлаб чиқаришда маҳсулот таннархини ҳисоблашда қийинчиликлар юзага келмайди – аввал бутун маҳсулот таннархи аниқланади, кейин эса унинг бирлиги таннархи
|
|
Мураккаб ишлаб чиқариш бир қатор қайта ишлов беришлардан таркиб топган. Ҳар биридан кейин – ярим тайёр маҳсулот ва фақат сўнгги қайта ишлов беришда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади
|
Ҳар бир қайта ишлов бериш бўйича маҳсулот таннархи ҳисобланади. У аввалги қайта ишлов беришлар маҳсулоти таннархи ва сўнгги қайта ишлов бериш бўйича харажатлардан ташкил топади. Сўнгги қайта ишлов бериш маҳсулоти таннархи бутун тайёр маҳсулот таннархи ҳисобланади
|
МАҲСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ХАРАЖАТЛАР ТАСНИФИ
Корхона харажатлар ҳисобга олинишини ва маҳсулот таннархи калькуляцияланишини самарали ташкил этиш учун харажатларни гуруҳлашнинг ҳар хил турларини қўллаши мумкин.
Корхона харажатларини гуруҳлаш
Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи
|
Давр харажатлари
|
Молиявий фаолият бўйича харажатлар
|
Фавқулодда зарарлар
|
Ишлаб чиқариш моддий харажатлари (қайтариладиган чиқиндилар қийматини чегирган ҳолда)
|
Сотиш харажатлари
|
Фоизлар тарзидаги харажатлар
|
Корхонанинг оддий фаолияти доирасидан ташқаридаги ҳодисалар ёки операциялар (масалан, табиий офатлар) натижасида юзага келадиган «ноодатий» харажатлар
|
Ишлаб чиқариш тусидаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари
|
Бошқарув харажатлари (маъмурий харажатлар)
|
Валюта курсидаги фарқлардан зарарлар
|
|
Ишлаб чиқаришга тааллуқли ижтимоий суғуртага ажратмалар
|
Бошқа операцион харажатлар
|
Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш харажатлари
|
|
Ишлаб чиқаришга мўлжалланган асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси
|
|
Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар
|
|
Ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар
|
|
|
|
Қуйидаги харажатлар гуруҳлари энг кенг тарқалган ҳисобланади:
1) калькуляция моддалари бўйича. Ушбу гуруҳ асосида ишлаб чиқаришга харажатларнинг аналитик ҳисоби қурилади, маҳсулотнинг айрим турлари таннархининг режали ва амалдаги калькуляцияси тузилади. Ишлаб чиқариш корхоналарида мазкур харажатлар гуруҳи асосий ҳисобланади. Бироқ ишлаб чиқаришнинг ҳар бир соҳаси хусусиятидан келиб чиқиб унинг мазмуни фарқланиши мумкин.
Умуман олганда калькуляция моддалари қуйидаги кўринишга эга:
● хом ашё, асосий материаллар, харид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар;
● ўзи ишлаб чиқарган ярим тайёр маҳсулотлар;
● қайтариладиган чиқиндилар (чегирилади);
● ёрдамчи материаллар;
● технологик мақсадларга ёқилғи ва энергия;
● ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари;
● ижтимоий суғуртага ажратмалар;
● яроқсиз маҳсулотдан йўқотишлар;
● умумишлаб чиқариш харажатлари;
● жами ишлаб чиқариш таннархи;
● умумхўжалик харажатлари;
● сотиш билан боғлиқ тижорат харажатлари;
● жами тўлиқ таннарх.
МИСОЛ. Маҳсулотнинг 1 000 бирлиги режали таннархини ҳисоблаймиз ва 1 бирликнинг сотиш нархини аниқлаймиз. Ишлаб чиқаришга режалаштирилаётган харажатлар қуйидагича:
1) хом ашё – 3 000 000 сўм;
2) ёқилғи ва электр энергияси – 500 000 сўм;
3) асосий ишчиларнинг иш ҳақи – 4 000 000 сўм;
4) ижтимоий суғуртага ажратмалар – 15%;
5) умумишлаб чиқариш харажатлари – асосий ишчиларнинг иш ҳақидан 10%;
6) умумхўжалик харажатлари – асосий ишчиларнинг иш ҳақидан 20%;
7) юклаб жўнатиш ва ўраб-жойлаш материалларига харажатлар – ишлаб чиқариш таннархидан 5%;
8) рентабеллик – 15%.
Фоизларда белгиланган кўрсаткичларнинг қийматини аниқлаймиз (4, 5 ва 6-бандлар):
асосий ишчиларнинг иш ҳақидан ижтимоий суғуртага ажратмалар 600 000 сўмни (4 000 000 х 15%) ташкил этади;
умумишлаб чиқариш харажатлари 400 000 сўмга (4 000 000 х 10%) тенг бўлади;
умумхўжалик харажатлари – 800 000 сўм (4 000 000 х 20%).
Маҳсулотнинг 1 000 бирлигини тайёрлашнинг ишлаб чиқариш таннархи 1–5-бандлардаги харажатлар суммасидан иборат:
3 000 000 + 500 000 + 4 000 000 + 600 000 + 400 000 = 8 500 000 сўм.
Маҳсулотни сотиш харажатлари 425 000 сўмни (8 500 000 х 5%) ташкил этади.
Маҳсулотнинг 1 000 бирлиги тўлиқ таннархи ишлаб чиқариш таннархи, умумхўжалик харажатлари ва сотиш харажатлари суммасига тенг:
8 500 000 + 800 000 + 425 000 = 9 725 000 сўм.
Маҳсулотнинг 1 та бирлиги тўлиқ таннархи 9 725 сўмга (9 725 000 / 1 000) тенг.
Рентабелликни ҳисобга олганда маҳсулотнинг 1 та бирлигини сотиш нархи 11 183,75 сўмни (9 725 + (9 725 х 15%)) ташкил этади.
Корхона устамаси (маҳсулотнинг 1 та бирлигини сотишдан фойда) 1 458,75 сўмни (9 725 х 15%) ташкил этади.
2) юзага келиш соҳасига қараб:
● таъминот-тайёрлов;
● ишлаб чиқариш;
● тижорат-сотиш;
● ташкилий-бошқарув;
3) ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан:
● доимий;
● ўзгарувчан.
Доимий харажатларга ишлаб чиқариш ҳажми ўзгарганда миқдори ўзгармайдиган ёки деярли ўзгармайдиган харажатлар киради. Булар умумишлаб чиқариш ва умумхўжалик харажатларидир.
Ўзгарувчан харажатлар деганда ишлаб чиқариш ҳажми ўзгариши билан бирга миқдори ўзгарадиган харажатлар тушунилади. Уларга хом ашё ва материаллар, технологик мақсадларга ёқилғи ва энергия, ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг иш ҳақига ва бошқа сарф киради;
4) технологик жараёндаги харажатлар ролидан келиб чиқиб:
● асосий (ишлаб чиқариш);
● қўшимча (даврий).
Асосий (ишлаб чиқариш) харажатлари маҳсулот тайёрлаш технологик жараёни билан бевосита боғлиқ. Булар ишлаб чиқариш таннархи таркибига кирадиган харажатлардир.
Қўшимча (даврий) харажатлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, унга хизмат кўрсатиш, маҳсулотни сотиш ва бошқариш билан боғлиқ. Улар умумхўжалик ва тижорат харажатларидан иборат;
5) маҳсулот таннархига киритиш усули бўйича:
● бевосита;
● билвосита.
Бевосита харажатлар муайян турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобланади. Улар амалга оширилаётган ёки бошланғич ҳужжатлар асосида ҳисобланаётган пайтда маҳсулотнинг аниқ турига киритилиши мумкин. Уларга хом ашё, материаллар сарфи, ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг иш ҳақи ва бошқалар киради.
Билвосита харажатлар бир неча турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ (масалан, ишлаб чиқаришни бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш харажатлари). Улар аввал тегишли жамлама-тақсимлама счётларда тўпланади, кейин эса махсус ҳисоб-китоблар ёрдамида аниқ буюмлар таннархига киритилади. Тақсимлаш учун база ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва технология хусусиятларига қараб танланади.
Ирина АХМЕТОВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.