Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 24 / Амалий бухгалтерия

Иш ҳақи ҳисобладингизми – солиқ тўланг

 

МЧЖ 2017 йил сентябрда ташкил этилган. Унинг асосий фаолияти лаборатория тадқиқотлари ўтказиш бўлиши керак. Лаборатория шу пайтгача аккредитация олиш жараёнида. Бунинг учун 2018 йил февралида 2 та ходим ишга қабул қилинди. Ҳали аккредитация олинмади, фирма фаолият юритмаяпти, даромад мавжуд эмас, ходимларга иш ҳақи тўлашга маблағ йўқ.

Мазкур вазиятда иш ҳақи бўйича харажатларни қандай қилиб тўғри камайтириш мумкин?

Н.Златова.

 

– Фаолият юритилмаётганига қарамай, корхона ходимларига тўлиқ ишланган ой учун энг кам ойлик меҳнат ҳақидан кам бўлмаган миқдордан келиб чиқиб ҳақиқатда ишланган вақтга қараб иш ҳақи ҳисоблаш зарур.

Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади (МКнинг ­153-моддаси). Ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг (ЯТС) биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас (МКнинг 155-моддаси).

2017 йил 1 декабрдан бир ой учун энг кам меҳнат ҳақи 426 466,24 сўмни (ЯТС биринчи разряди бўйича тариф коэффициенти 2,476 х ЭКИҲ 172 240) ташкил этади. Ундан ЖШДС, фуқароларнинг суғурта бадалларини ушлаб қолиш ва ЯИТ ҳисоблаш лозим.

Бунда корхона рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 6 ой ўтгач, ЯИТ Низомга (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ унинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқрилади ва тўланади.

Иш берувчи молиявий аҳволидан қатъи назар белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ходим бажарган иш учун ҳақ тўлашга мажбур. Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари ҳар ярим ойда 1 мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

Фаолият юритилмаётган даврда ходимларнинг қуйидагиларга розилигини олишни тавсия этиш мумкин:

● ходим билан тузилган меҳнат шартномасида ўзгартиришларни кўрсатган ҳолда уларни тўлиқсиз ставкага (масалан, 0,1 ставкага), тўлиқсиз иш ҳафтасига (масалан, 1 иш кунилик) ўтказишга;

● уларга иш ҳақи сақланмайдиган таътил беришга.

Бу иш вақти ҳисобини юритиш табелларида ўз аксини топиши керак.

Иш ҳақи бўйича харажатларингиз камаяди, бироқ улардан бутунлай халос бўла олмайсиз. Корхона аккредитация олиш даврида меҳнат шартномаларига мувофиқ ўз ходимларига иш ҳақи ҳисоблаши ва тўлаши шарт.

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1343 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика