Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 24 / Амалий бухгалтерия

Касса аппарати ТМЗ сифатида

 

МЧЖ қиймати 9 ЭКИҲга тенг бўлган касса аппаратини сотиб олди. Корхонада қиймати 20 ЭКИҲдан ортиқ бўлган мол-мулк асосий воситалар деб ҳисобланади.

Касса аппаратини ТМЗ сифатида кирим қилиш ва балансдан ташқари счётга ҳисобдан чиқариш мумкинми? Касса аппарати ҳисоби қандай юритилади?

Б.Умидова.

 

Ҳа, касса аппарати ТМЗ сифатида кирим қилиниши лозим, сабаби унинг қиймати активларни инвентарь ва хўжалик анжомлари сифатида тан олиш мезонига тўғри келади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда ­1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 6-банди). Фойдаланишга жорий этилаётганда унинг қиймати сотиш бўйича давр харажатларига тўлиқ ҳисобдан чиқарилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.1.2.18-банди).

Фойдаланишда бўлган инвентарь бут сақланиши учун унинг ҳисоби 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик анжомлари» балансдан ташқари счётида юритилади, бунда фойдаланишга келиб тушиш санаси (ой, йил), фойдаланиш жойи ва улардан фойдаланиш муддати мобайнида моддий жавобгар шахслар кўрсатилади (4-сон БҲМСнинг 59-банди).

Касса аппарати кейинчалик фойдаланиш учун яроқсиз бўлганда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномаси асосида балансдан ташқари счётдан ҳисобдан чиқарилади (Йўриқноманинг 99-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

Касса аппарати бухгалтерия ҳисоби бўйича проводкалар қуйидагича:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Етказиб берувчилардан касса аппарати олинди

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик анжомлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Касса аппарати фойдаланишга жорий этилди

 

9410-«Сотиш харажатлари»;

014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик анжомлари»

1080-«Инвентарь ва хўжалик анжомлари»

 

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1169 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика