Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 49 / Божхона

Бир балоси бўлмаса... баллонда қошиқ на қилур?

 

Маълумки, республикамизга хориждан олиб келинаётган товарлар учун ундириладиган божхона тўловлари давлат бюджетига даромад бўлиб тушади ва бу маблағлар охир-оқибат аҳолимизга иш ҳақи, стипендия ва нафақалар тарзида тақсимланади.

 

Ана шу оддий ҳақиқатни тушуниб етмаётган баъзи «тадбиркорлар» эса божхона тўловларидан бўйин товлаб, шахсий манфаатлари учун турли найрангларни ўйлаб топадилар. Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари «Водил–Фарғона» йўналишида ҳаракатланаётган «Dongfeng» юк автомашинасини чегара назорат ҳудудларида келиб кетиши шубҳали кўрингани боис назоратга олишди. Э.М. бошқарувидаги 40U480PA давлат белгисидаги юк автомашинаси Фарғона шаҳар Ёрмозор МФЙ ҳудудида жойлашган рақамсиз хонадон ичига кирган вақтда тўхтатиб кўздан кечирилганда, автомашина борт қисмининг тагида божхона назоратини четлаб олиб ўтилган 30 млн сўмлик жами 15 минг дона «Orbit» номли сақичлар борлиги аниқланди. Хонадон белгиланган тартибда кўздан кечирилганда божхона назоратини четлаб, айланма йўллар орқали Қирғизистондан ҳужжатсиз олиб кирилган 50 млн сўмлик 78 дона эркаклар жинси шими, 210 дона «Nestle» шоколадлари, 22 840 дона «Orbit» номли сақичлар чиқди.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида ҳайдовчи Э.М.нинг Фарғона тумани Маърифат кўчасидаги яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилганда 6 млн сўмлик 3 000 дона контрафакт «Orbit» сақичлари сақланаётгани аниқланди. Оқибатда умумий қиймати 86 млн 630 минг сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинди.

Худди шундай қонунбузарлик «Ласетти» ҳайдовчиси М.А. томонидан ҳам содир этилган: унинг автомашинаси ёқилғи қуйиш бакидан умумий қиймати 108 млн 650 минг сўмлик жами 98 дона «REDMI 4X» маркали уяли телефон аппаратлари ҳамда автомашина захира баллонидан 1 700 дона қошиқ чиққан.

Божхоначиларнинг кўзини шу тариқа шамғалат қилишга уринган қонунбузарлар бу усуллари билан давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 35 млн сўмдан ортиқ божхона тўловларидан бўйин товлашган.

Ш.МИРЗАЕВ,

Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати ходими.

Прочитано: 1310 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика