Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 49 / Жавоб берамиз

ЯСТ бўйича имтиёзлар: бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботи

 

Тикув маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ишлаб чиқариш корхонасига (ИФУТ коди – 14130-«Бошқа устки кийимлар ишлаб чиқариш») Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон ва 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон қарорларига мувофиқ ЯСТ бўйича имтиёзлар татбиқ этилади. ПҚ-1050-сон қарорга кўра имтиёз – мақсадли, ПҚ-2687-сон қарорга кўра эса – мақсадсиз. Имтиёз татбиқ этиладиган тикув маҳсулотларини реализация қилиш ҳажми – 100%.

1. Ишлаб чиқариш корхонасига бир вақтнинг ўзида бир нечта имтиёз татбиқ этилса, уларнинг қайси биридан фойдаланишни ўзи ҳал қилиши мумкинми?

2. Имтиёз татбиқ этиладиган товарларни ишлаб чиқариш реализациянинг умумий ҳажмида камида 60%ни ташкил этиб, ПҚ-2687-сон қарорга мувофиқ корхона ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод қилинса, ЯСТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобини топшириши зарурми?

3. ПҚ-2687-сон қарорга кўра имтиёзларнинг қўлланиши бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади?

Р.Р.

 

1

Корхона қайси имтиёздан фойдаланишни ўзи ҳал қилиши мумкин.

Ҳақиқатан ҳам, бугунги кунда Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон қарори ҳам, 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон қарори ҳам амалдаги НҲҲ ҳисобланади. Қарорларга мувофиқ, тикилган тайёр буюмлар, тайёр кийим-бош (тикув, трикотаж ва чарм буюмлар) ишлаб чиқаришга божхона ва солиқ, шу жумладан ЯСТ бўйича имтиёзлар татбиқ этилади (Рўйхатнинг 5-банди, ПҚ-1050-сон қарорга 2-илова; Рўйхатнинг 4-банди, ПҚ-2687-сон қарорга 7-илова). Имтиёзни қўллаш учун корхона тикилган тайёр буюмлар, тайёр кийим-бош (тикув, трикотаж ва чарм буюмлар) ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиши лозим. Яъни сотув умумий ҳажмида бундай товарларни ишлаб чиқариш ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60%ни ташкил этиши шарт. ЯСТ бўйича ҳисобот даври чорак ҳисобланади.

ПҚ-1050-сон қарорга кўра имтиёзлар – мақсадли, улар 2018 йил 1 январгача тақдим этилган.

ПҚ-2687-сон қарорга кўра имтиёзлар – мақсадсиз, улардан фойдаланиш муддати – 2020 йил 1 январгача.

Корхона 2017 йилда имтиёзларни қўллашда асосланадиган норматив ҳужжатни мустақил равишда танлашга ҳақли.

 

2

ЯСТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобини топшириш керак эмас.

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилиш кўринишида имтиёзга эга бўлган юридик шахсларга татбиқ этилмайди (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2-банди «б» кичик банди).

ЯСТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби жорий солиқ даврининг 1 февралигача солиқ органларига тақдим этилади. Корхона ПҚ-2687-сон қарорга мувофиқ ЯСТ тўлашдан озод этилишини ушбу санада аниқ белгилай олмайди. Буни фақат чорак якунланганидан кейин билиш мумкин. Шу сабабли ЯСТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобини жорий солиқ даврининг 1 февралигача солиқ органларига тақдим этиш зарур.

Чорак якунларига кўра ЯСТ тўлашдан озод этилиш кўринишидаги имтиёзни қўллай олмасангиз, ЯСТни энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблашингиз лозим.

 

3

ИМТИЁЗЛАРНИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА АКС ЭТТИРИШ

ПҚ-2687-сон қарорга мувофиқ имтиёзлар – мақсадсиз. Улар бухгалтерия ҳисобининг балансдаги счётларида акс эттирилмайди. ЯСТ тўлашдан озод этилган маблағлар ҳисобини юритиш учун «ЯСТ бўйича вақтинчалик имтиёзлар» балансдан ташқари счётини очиш лозим. Имтиёз бўйича бўшаган маблағлар суммаси счётнинг дебетида акс эттирилади, имтиёзли давр ўтгандан кейин эса счётнинг кредитига ҳисобдан чиқарилади. Солиқлар бўйича имтиёзлар, бўшаётган маблағлардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган бўлса, молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида очиб берилади (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг ­10–13-бандлари).

 

ИМТИЁЗЛАРНИ СОЛИҚ ҲИСОБОТИДА АКС ЭТТИРИШ

ЯСТ бўйича имтиёзни қўллаш чоғида тегишли ҳисобот даври учун Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 4-«Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайиши» иловасида имтиёзлар суммасини (солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайишини) ва уни қўллаш учун асосни кўрсатиш зарур.

 

МИСОЛ. Ишлаб чиқариш корхонаси тикилган кийим-бош ишлаб чиқаришга ихтисослашган (ИФУТ коди – 14130-«Бошқа устки кийимлар ишлаб чиқариш», ҚҚС тўламайди). Корхона Фарғона шаҳрида 0,8 га майдонда жойлашган.

2017 йил 9 ойи якунларига кўра қуйидаги ахборот мавжуд:

маҳсулот (устки кийим-бош) реализациясидан тушум – 100 млн сўм, шу жумладан III чоракда – 25 млн сўм;

озиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдосидан тушум – 30 млн сўм, шу жумладан III чоракда – 15 млн сўм;

бошқа даромадлар – етказиб берувчилар олдидаги мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан 2 млн сўм.

Товарларни таннархидан паст нархда реализация қилишдан ёки текинга беришдан зарарлар йўқ. Экспортга реализация қилиш йўқ. I ва II чоракларда корхона ПҚ-2687-сон қарор бўйича имтиёзларни қўллаган.

III чоракда ЯСТни тўлашдан озод этилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш учун устки кийим-бошни ишлаб чиқариш реализациянинг умумий ҳажмида ҳисобот даври якунларига кўра камида 60%ни ташкил этиши шарт.

У 62,5%ни (25 / (15 + 25) х 100%) ташкил этади, бинобарин, III чоракда ҳам имтиёзларни қўллаш мумкин.

 

Солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдирамиз.

 

2017 ЙИЛ 9 ОЙИ УЧУН ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Жами

 

Шу жумладан, ЯСТ тўловчиси тўғрисида маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича (01-варақ)

 

асосий фаолият тури – 1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан соф тушум

 

010

 

130 000 000

 

100 000 000

 

30 000 000

 

 

 

 

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан умумий тушумда фаолият турлари бўйича тушум салмоғи, %да

 

020

 

100

 

77

 

23

 

 

 

 

Бошқа даромадлар

 

030

 

2 000 000

 

2 000 000

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Солиқ солинадиган ялпи тушум

 

040

 

132 000 000

 

102 000 000

 

30 000 000

 

 

 

 

Имтиёзлар – жами

 

050

 

132 000 000

 

102 000 000

 

30 000 000

 

 

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 

 

 

 

солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайиши (ЯСТ ҳисоб-китобига 4-илова 010-сатри)

 

0502

 

132 000 000

 

102 000 000

 

30 000 000

 

 

 

 

Солиқ солинадиган база – жами (040-сатр – 050-сатр)

 

060

 

0

 

0

 

0

 

 

 

 

ЯСТнинг белгиланган ставкаси

 

070

 

х

 

5

 

4

 

 

 

 

Экспорт қилувчи корхоналар учун экспорт улушига қараб ЯСТнинг тузатилган ставкаси, %да

 

080

 

х

 

5

 

4

 

 

 

 

ЯСТ суммаси (060-сатр х 080-сатр)

 

090

 

0

 

0

 

0

 

 

 

 

Ҳисоб-китоб бўйича ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ суммаси

 

120

 

0

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Ўтган давр учун ҳисоб-китобдан ҳисобланган ЯСТ суммаси

 

140

 

0

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммаси

 

170

 

0

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси

 

180

 

0

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

 

 

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига

2-ИЛОВА

БОШҚА ДАРОМАДЛАР

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Сумма

 

Бошқа даромадлар – жами,

 

010

 

2 000 000

 

шу жумладан:

 

 

 

мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар

 

080

 

2 000 000

 

 

 

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига

4-ИЛОВА

СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН ЯЛПИ ТУШУМНИНГ КАМАЙИШИ

Солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтирадиган даромадлар ва харажатлар рўйхати

 

Сатр коди

 

Сумма

 

Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайиши – жами

 

010

 

132 000 000

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши – жами (0301–03...-сатрлар йиғиндиси),

 

030

 

132 000 000

 

шу жумладан:

 

 

х

 

тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар учун имтиёз (21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон қарор)

 

0301

 

132 000 000

 

 

 

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТнинг маълумотнома-ҳисоб-китоби (2203-сон Низомга 3-илова) мазкур ҳолатда тўлдирилмайди, сабаби корхона ҳисобот даврида уни тўлашдан тўлиқ озод этилган ва ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум нолга тенг.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1843 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика