Norma.uz

Бир келиб кетинг, Ўзбекистонга!

 

Cайёҳлик марказларида «Хавфсиз туризм» ва «Е-меҳмон» тизимлари жорий этилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2017 йилдаги 939-сон қарори билан Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси тасдиқланди.

 

У тўртта асосий йўналишни ўз ичига олади:

1. Хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича ички ишлар органлари тузилмасини ва фаолиятини ташкил этиш усулларини такомиллаштириш. Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва ­Қашқадарё ИИБда вазиятни ўрганиш марказлари фаолият кўрсатади. Уларнинг вазифалари хавфсиз туризм ҳолатини мониторинг қилиш, сайёҳларни эҳтимолий хавф-хатарлар ҳақида реал вақт режимида огоҳлантириш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашишдан иборат бўлади.

Юқорида кўрсатилган вилоятлар ИИБларида хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари ташкил этилади. Уларнинг бошлиқлари бир вақтнинг ўзида ИИБ бошлиқлари ўринбосарлари ҳисобланади, шахсий таркиб эса танлов асосида, биринчи навбатда, хорижий тилларни биладиган ходимлардан шакллантирилади.

2. Мамлакатимизда бўлиш, транспортдан фойдаланиш ва кўчиб юриш даврида сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш. Хусусан, сайёҳлик соҳасида хизмат кўрсатадиган ва ташриф буюрган сайёҳлар рўйхатини юритадиган давлат ва нодавлат объектлар (ташкилотлар) ягона ахборот маълумотлар базасини яратиш режалаштирилган.

Шунингдек, мамлакатда бўлиш қоидалари, виза ва рўйхатга олиш таомиллари, яқин жойлашган диққатга сазовор жойлар тўғрисидаги ахборот ва бошқа фойдали маълумотларни ўз ичига олган мобиль иловаларни ишлаб чиқиш кўзда тутилаётир.

3. Сайёҳларнинг яшаш жойлари, уларни меҳмонхоналарга жойлаштириш ва хизмат кўрсатиш хавфсизлигини таъминлаш. Бунинг учун ҳар бир меҳмонхонада ташриф буюрган сайёҳларнинг маълумотлар базасини шакллантиришга ёрдам берадиган «Е-меҳмон» электрон ахборот тизими жорий этилади. Меҳмонхоналарга кириш қисмларида кеча-ю кундуз видеокузатув олиб борилади.

Бундан ташқари, «Хавфсиз туризм» ягона аппарат-дастурий комплекси жорий этилади. Бу видеокузатув, ахборотни таҳлил қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш, Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ҳодисалар ҳақидаги маълумотларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш тизимидир.

4. Диққатга сазовор жойларга ташриф буюришда ва кечки дам олиш вақтини ташкил этишда сайёҳлар, расмий хорижий делегацияларнинг хавфсизлигини таъминлаш. Сайёҳларнинг якка тартибдаги махсус техник ҳимоя воситаларига талабларни ишлаб чиқиш ва ўрнатиш кўзда тутилган.

Қарор билан 2017–2020 йилларда Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар дастури ҳам тасдиқланган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 25.11.2017 йилдан кучга кирди.

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз.

Прочитано: 1541 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика