Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 49 / Хўжалик юритиш амалиётидан

Соддалаштирилган тизимдан воз кечилса

 

Кичик корхона – ЯСТ тўловчисининг асосий фаолият тури – автотранспортни таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш. Шу билан бирга воситачилик хизматларини (Paynet, уяли алоқа операторлари рақамларини улаш хизматлари) ҳам кўрсатади.

Корхона солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибига ўтиши мумкинми? Корхона қандай солиқларни тўлайди, ўтиш таомили қай тарзда кечади?

П.Г.

 

Корхона оилавий корхоналар сирасига кирмаса, солиқ солиш тизимини мустақил равишда танлашга ҳақлисиз (Солиқ кодексининг 350-моддаси 1-қисми 2-банди, 351-моддаси 1-қисми).

Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтганидан кейин қуйидагиларнинг тўловчиси ҳисобланади:

● юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (Солиқ кодексининг 126–166-моддалари);

● ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи (Солиқ кодексининг 295–300-моддалари);

● қўшилган қиймат солиғи (Солиқ кодексининг 197–228-моддалари);

● мол-мулк солиғи, мавжуд бўлганда (Солиқ кодексининг 265–271-моддалари);

● сувдан фойдаланилган ёки сув истеъмол қилинган ҳолларда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (Солиқ кодексининг 257–264-моддалари);

● ер солиғи, мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари мавжуд бўлганда (Солиқ кодексининг 278–286-моддалари).

Корхона кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланиши сабабли қуйидагиларга ажратмалардан озод қилинган:

√ Республика йўл жамғармасига (Солиқ кодексининг 316-моддаси 2-қисми);

√ бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига (Солиқ кодексининг 325-1-моддаси 2-қисми);

√ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (Солиқ кодексининг 312-моддаси 2-қисми).

Кичик корхоналар ЯСТни тўлашдан ихтиёрий равишда воз кечган тақдирда кейинги чоракдан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтади. Бунинг учун улар ҳисобот даври тугаганидан сўнг 10 кун ичида солиқ органларига ёзма билдириш тақдим қиладилар (Солиқ кодексининг ­351-моддаси 3-қисми). Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган кичик бизнес субъектлари умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган биринчи чорак учун фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади (Солиқ кодексининг ­354-моддаси ­2-қисми). Солиқ солиш тартибини қўллаш тўғрисидаги билдириш тасдиқланган шаклда тақдим этилади (АВ томонидан 22.03.2013 йилда ­2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган 13-илова). Солиқ органлари электрон давлат хизматлари портали билдиришни электрон кўринишда тақдим этиш имконини беради.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1275 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика