Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 49 / Хўжалик юритиш амалиётидан

«Ўзимизники» учун хизматлар – миллий валютага

 

МЧЖ қўшма корхонаси сим-карталар етказиб бериш учун дистрибьюторлик шартномаси тузган. Етказиб бериш ҳақи АҚШ долларида тўланади. Сўнгра «товар» фақат Ўзбекистон Республикаси ташқарисида кейинчалик фойдаланиш учун жисмоний ва юридик шахсларга сотилади.

Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони талаблари Ўзбекистондан ташқарида фойдаланиладиган мобил карточкаларни реализация қилиш хизматларига тааллуқлими, МЧЖ ҚК ушбу хизмат бўйича ҳужжатларни қандай тартибда расмийлаштиради?

Т.П.

 

Ташқи савдо шартномалари ҳисобланмайдиган шартномалар бўйича Ўзбекистон ҳудудида реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати, ҳатто реализация қилинган ушбу товарлардан (ишлардан, хизматлардан) кейинчалик Ўзбекистондан ташқарида фойдаланилса ҳам, бошланғич ҳужжатларда фақат миллий валюта – сўмда акс эттирилиши шарт.

Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони талабларига мувофиқ, 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товар, иш ва хизматлар учун нарх ва тарифлар фақат миллий валютада белгиланади.

Ушбу норма ташқи савдо контрактлари асосида амалга ошириладиган операцияларга татбиқ этилмайди. Контракт Ўзбекистон хўжалик юритувчи субъекти билан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси ўртасида тузилган бўлса, ташқи савдо контракти ҳисобланади (Низом, ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон қарорига 1-илова). Бунда у Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимида (ТСОЯЭАТ) албатта рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак. ТСОЯЭАТда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган контракт ташқи савдо контракти ҳисобланмайди (ВМнинг 21.07.2014 йилдаги 199-сон қарори).

Ташқи савдо контрактларида тўлов валютаси хорижий валютада кўрсатилади (Низомнинг 3.6-банди).

Сизнинг МЧЖ ҚК мобил карточкаларни реализация қилиш хизматлари учун нархларни белгилаш ва тўловларни қабул қилишга ҳақли:

хорижий валютада – улар ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилган ташқи савдо контракти асосида норезидентларга реализация қилинса;

миллий валютада – улар ташқи савдо шартномалари ҳисобланмайдиган шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида резидентлар ва норезидентларга реализация қилинса.

Ташқи савдо контрактлари бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганда уларнинг бошланғич ҳужжатлардаги (шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, инвойслар, бажарилган ишлар далолатномалари ва бошқалардаги) қиймати хорижий валютада акс эттирилади.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1535 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика