Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 49 / Божхона

Шартли чиқариб юборилсин

 

Товарнинг божхона қийматини аниқ пайтда аниқлаш имкони бўлмаса, у хом ашё маҳсулоти бўлгани сабабли ишлаб чиқариш циклини тўхтатмаслик учун зудлик билан талаб этиладиган вазият юзага келса, қандай йўл тутиш лозим?

Ҳамидулло,

МЧЖ директори.

 

– Бундай вазиятдан чиқишнинг мақбул усули – товарни шартли чиқариб юборилган деб расмийлаштириш. Шахснинг белгиланган талаблар ва шартларга риоя этиш мажбуриятларига боғлиқ тарзда товарнинг чиқариб юборилиши шартли чиқариб юбориш ҳисобланади (БКнинг 22-моддаси).

Қуйидагилар шартли чиқариб юборилган товарлар деб ҳисобланади:

а) божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар берилганлиги муносабати билан фойдаланилиши ва тасарруф этилиши чекланган товарлар;

б) бож олинмайдиган савдо, божхона ҳудудида қайта ишлаш, вақтинча олиб кириш, божхона транзити божхона режимларига жойлаштирилган товарлар;

в) божхона тўловлари шартли божхона қийматини аниқлаш асосида тўланган товарлар;

г) божхона тўловлари даврий божхона тўловлари шаклида тўланган товарлар;

д) зарур ҳужжатлар (бундан мувофиқлик сертификати ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатлар мустасно) ва маълумотлар тақдим этилмаган товарлар;

е) божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган ҳолда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига мувофиқ расмийлаштирилган товарлар.

Товарнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда уни шартли чиқариб юбориш декларантнинг ёки божхона брокерининг аризасига кўра божхона органи томонидан амалга оширилади. Бунда божхона органи БКнинг 44-«Товарнинг божхона қиймати» бобида белгиланган тартибда товарнинг шартли божхона қийматини мустақил равишда белгилайди.

Бу ҳолда шартли чиқариб юбориш, агар божхона органи томонидан аниқланган товарнинг божхона қийматига мувофиқ равишда ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловлари суммаси декларант ёки божхона брокери томонидан тўланса ёки тўланиши таъминланса, амалга оширилади.

Божхона органи ариза келиб тушган кундан кейинги 3 иш куни ичида товарнинг шартли божхона қийматининг ва талаб қилинаётган божхона тўловлари тўланишини таъминлаш миқдорлари тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабар қилади.

Божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг амал қилиш муддати товар чиқариб юборилган кундан эътиборан 60 календарь кунни ташкил этади.

Декларант ёки божхона брокери томонидан товарнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин божхона қиймати ва тегишли божхона тўловлари товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш шаклини тўлдирган ҳолда қайтадан ҳисоб-китоб қилинади.

Товарнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда, таъминлаш суммаси белгиланган муддат ўтгач давлат бюджетига ўтказилади. Бунда товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш шакли тўлдирилиб, у товарнинг божхона қиймати хусусидаги узил-кесил қарор ҳисобланади (БКнинг 321-моддаси).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1180 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика