Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 49 / Солиқ солиш

Аванс тўловлари: ким, қанча ва қачон тўлайди

 

ЯСТ тўлаймиз, умумбелгиланган солиқларга ўтмоқчимиз.

Қандай солиқлар бўйича аванс тўловларини тўлашимиз керак бўлади?

М.Маҳмудова,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимида фойда солиғи (Солиқ кодексининг 164-моддаси), ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи (Солиқ кодексининг 300-моддаси), мол-мулк солиғи (Солиқ кодексининг 271-моддаси) ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (Солиқ кодексининг 264-моддаси) бўйича жорий ёки аванс тўловлари тўланади.

Ҳисобот йили давомида ЯСТни тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган биринчи ҳисобот чораги учун фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни тўламайдилар (Солиқ кодексининг 354-моддаси 2-қисми).

 

МАЖБУРИЙ ЖОРИЙ (АВАНС) ТЎЛОВЛАРНИ ТЎЛАШ

Аванс (жорий) тўловлари тўланадиган солиқ тури

 

Жорий тўловларни тўловчилар

 

Жорий тўлов миқдори

 

Тўлаш муддатлари

 

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

 

Даромади миқдори ЭКИҲнинг 200 бараваридан ошадиган корхоналар

 

Тегишли чоракда олиниши тахмин қилинаётган фойдадан ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган фойда солиғининг чораклик суммаси 1/3 қисми

 

Ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай

 

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи

 

Ҳисобот чораги учун фойдаси миқдори ЭКИҲнинг 200 бараваридан ошадиган корхоналар, шу жумладан микрофирмалар ва кичик корхоналар

 

Олиниши тахмин қилинаётган соф фойда суммасидан ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган солиқнинг чораклик суммаси 1/3 қисми

 

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

 

Корхоналар, бундан микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно

 

Тахмин қилинаётган солиқ солиш базаси ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб аниқланадиган солиқнинг йиллик суммаси 1/12 қисми

 

Ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай

 

Микрофирмалар ва кичик корхоналар – умумбелгиланган солиқларни тўловчилар

 

Тахмин қилинаётган солиқ солиш базаси ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб аниқланадиган солиқнинг йиллик суммаси 1/4 қисми

 

Ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-санасидан кечиктирмай

 

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

 

Солиқ даври (календарь йил) учун солиқ суммаси қуйидагича бўлган корхоналар, бундан микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно:

 

 

 

ЭКИҲнинг 200 бараваридан ортиқ;

 

Тахмин қилинаётган солиқ солиш базаси ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиқиб аниқланадиган солиқнинг йиллик суммаси 1/12 қисми;

 

Ҳар ойнинг 25-санасидан кечиктирмай;

 

ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам

 

тахмин қилинаётган солиқ солиш базаси ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиқиб аниқланадиган солиқнинг йиллик суммаси 1/4 қисми

 

ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-санасидан кечиктирмай

 

Микрофирмалар ва кичик корхоналар

 

Тахмин қилинаётган солиқ солиш базаси ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиқиб аниқланадиган солиқнинг йиллик суммаси 1/4 қисми

 

Ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-санасидан кечиктирмай

 

 

 

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2043 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика