Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 49 / Ҳужжатли расмийлаштириш

Ишчи кучи – ижарага

 

Янги ташкил этилган корхона – ЯСТ тўловчиси айни пайтда ўз фаолияти учун тўқимачилик комплексини қурмоқда. Қурилиш ишларининг бир қисми хўжалик усули билан, қолганичет ташкилотнинг иш кучини жалб этган ҳолда бажарилмоқда. Яъни чет ташкилот бизга ходимларни бериш хизматларини кўрсатмоқда. Қурилишни материаллар, транспорт ва механизмлар билан бизнинг буюртмачи корхонамиз таъминламоқда.

1. Буюртмачи корхона билан буюртмачи объекти қурилиши учун ишчиларни берувчи ташкилот ўртасидаги операцияларни ҳужжатлар билан қандай расмийлаштириш мумкин?

2. Бундай операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби қай тартибда юритилади?

Г.Т.

 

1

Корхонангиз билан иш кучини тақдим этувчи ташкилот ўртасидаги муносабатларни аутстаффинг деб баҳолаш мумкин.

Аутстаффинг (инглизчадан out – «ташқари», staff – «ходимлар») – бошқа корхонанинг иш кучидан фойдаланиш имконияти. Буюртмачи корхона аутстаффинг хизматларини кўрсатувчи ташкилот ходимлари билан ҳуқуқий муносабатларга киришмайди. Бунда шартномага кўра йўлланган ходимлар буюртмачи кўрсатадиган ишларни бажаришга мажбурлар. Шу тариқа, аутстаффер ташкилот ходимларининг бир қисмини вақтинча тасарруф этиш учун беради. Ходимлар расман аутстаффер ташкилот штатида қайд этилади, ҳақиқатда эса буюртмачи корхона ишини бажаради.

Ўзбекистон фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида аутстаффинг сингари ҳуқуқий муносабатлар тури назарда тутилмаган. Бироқ шартнома тузиш эркинлиги принципига (ФКнинг 354-моддаси) амал қилган ҳолда тарафлар ходимларни бериш шартномасини тузишга ҳақлидирлар. Аутстаффер ташкилот ходимлари иш ҳақи ва бошқа тўловларни ўзлари штатида қайд этилган иш берувчидан (аутстаффердан) оладилар. Буюртмачи эса фақат шартномада тилга олинган суммани бевосита аутстаффер ташкилотга тўлайди.

Амалиётда ишлар якунлангандан кейин аутстаффер ташкилот шартноманинг иккала тарафи имзолайдиган ходимларни тақдим этиш хизматлари кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатномани ва ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунда (14-модда) бошланғич ҳужжатлар учун мажбурий реквизитлар белгиланган.

Хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатномада ҳисобварақ-фактура учун мажбурий маълумотлар берилган бўлса (Солиқ кодексининг 222-моддаси 1-қисми), алоҳида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаса бўлади.

 

2

Ўз биноси қурилиши учун аутстаффинг шартномасига кўра ходимларни жалб этувчи буюртмачи корхона бухгалтерия ҳисобида аутстаффер ташкилот билан ўзаро ҳисоб-китоблар қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Аутстаффер ташкилотга аванс берилди

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Ходимларни тақдим этиш хизматлари кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатнома ҳисобга қабул қилинди

 

0810-«Тугалланмаган қурилиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Берилган аванс ҳисобга олинди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

Аутстаффер ташкилотга ҳақ тўланди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

Ирина АХМЕТОВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1702 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика