Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 49 / Солиқ солиш амалиёти

«Хизмат сафари» солиғи

 

Логистика бўйича менежерни Москвага хизмат сафарига, шу жумладан учиш ва қўниш кунларини ҳисобга олганда 5 кунга жўнатдик. Унга суткалик харажатлар – 250 АҚШ доллари (суткасига 50 доллар), шунингдек транспорт харажатларига 100 доллар берилди. Иккала томонга авиачипта ҳақини корхона тўлади.

Аванс ҳисоботига кўра меҳмонхонада яшаш қиймати 850 долларни (суткасига 170 доллар), такси харажатлари (тунги пайтда учиб келиш ва учиб кетиш куни аэропортдан меҳмонхонагача) – 120 АҚШ долларини ташкил этган (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд).

Ушбу харажатлар директорнинг буйруғига кўра ходимга тўлиқ қоплаб берилади.

Кўрсатилган тўловларга қандай солиқлар солинади?

И.Толстая, ҳисоб-китоб қилувчи бухгалтер.

 

– Ходимларни хорижга хизмат сафарига юборишда Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 19.11.2015 йилда 2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган) амал қилиш лозим.

Низом билан хизмат сафари харажатлари меъёрлари тасдиқланган, солиқ солиш мақсадида уларга ходимларнинг даромадлари сифатида қаралмайди ва, тегишинча, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди. Бунда корхона раҳбари меъёрларга қўшимча тўловларни белгилаши мумкин (буйруқ, фармойиш билан), бироқ бу ходим учун ҳам, корхонанинг ўзи учун ҳам солиқ оқибатларига олиб келади.

Низомда Москвага хизмат сафарлари учун қуйидаги меъёрлар белгиланган:

√ суткалик харажатлар – суткасига 35 АҚШ доллари;

√ яшаш учун харажатлар – суткасига 130 АҚШ доллари.

Хизмат сафарига юборилган ходимларнинг транспорт харажатларини қоплаш учун маблағлар ҳақиқий харажатлар бўйича уларнинг тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши шарти билан тўланади. Бунда шаҳар ичидаги транспортдан фойдаланганлик учун харажатлар суткалик харажатлар таркибида қопланади.

Тунги пайтда учиб келиш ва учиб кетиш куни аэропортдан (агар ­аэропорт аҳоли пунктидан ташқарида жойлашган бўлса) меҳмонхонагача такси харажатлари бўйича (100 доллар ана шу харажатларга берилган кўринади) Низомнинг 21-банди нормаларини қўллаш лозим. Унга мувофиқ, хорижий давлат ҳудудида аэропорт, вокзал ёки пристандан, агар улар аҳоли пунктидан ташқарида ёки бошқа аҳоли пунктида жойлашган бўлса, яшаш жойигача бориш ва орқага қайтиш бўйича тасдиқланган қўшимча йўл харажатларини ҳам ходимга қоплаб беришга йўл қўйилади.

Ходим хизмат сафаридан қайтиб келгандан кейин 3 кундан кечиктирмай аванс ҳисоботини аванс олинган валютада бухгалтерияга тақдим этиши шарт. Масалан, аванс АҚШ долларида берилган бўлиб, хизмат сафарига юборилган ходим эса харажатларни рублда қилган бўлса, рублдаги ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар бўйича ҳисобот АҚШ доллари рублга алмаштирилгани тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган курс бўйича қабул қилинади. Бухгалтерия хизмат сафари натижалари бўйича якуний ҳисоб-китобни аванс ҳисоботини қабул қилиш кунидаги ЎзР Марказий банки курси бўйича сўмда амалга оширади (Низомнинг 43, 45-бандлари).

Шу тариқа, хизмат сафарига юборилган ходим ва корхонангиз учун солиқ оқибатлари қуйидагича бўлади:

 

Хизмат сафари харажатлари

 

Қонун ҳужжатлари билан белгиланган меъёрлар

 

Раҳбар буйруғига кўра қопланадиган меъёрлар

 

Ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар

 

Солиқ оқибатлари

 

Авиачипта қиймати

 

Ҳақиқатдаги харажатлар

 

Ҳақиқатдаги тасдиқланган харажатлар

 

Ҳақиқатдаги тасдиқланган харажатлар

 

Ходимнинг даромади сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 7-банди)

 

Фойда солиғини ҳисоблашда чегирилади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 14-банди)*

 

Суткалик харажатлар

 

Кунига 35$

 

Кунига 50$

 

250$ (50$ х 5 кун)

 

75$ фарқ ((50 – 35) х 5) ходимнинг жами даромадига киритилади ҳамда унга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади (Солиқ кодексининг 174-моддаси 9-банди, 306-моддаси)

 

75$ фарқ ((50 – 35) х 5) фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди (Солиқ кодексининг 147-моддаси 3-банди)*

 

Яшаш учун харажатлар

 

Кунига 130$

 

Ҳақиқатдаги харажатлар

 

850$ (170$ х 5 кун)

 

Ҳужжатлар билан тасдиқлангани сабабли ходимнинг даромади сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 7-банди)

 

200$ фарқ ((170 – 130) х 5) фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди (Солиқ кодексининг 147-моддаси 3-банди)*

 

Хорижий давлат ҳудудида аэропорт, вокзал ёки пристандан, агар улар аҳоли пунктидан ташқарида жойлашган бўлса, яшаш жойигача бориш ва орқага қайтиш бўйича йўлкира харажатлари

 

Белгиланмаган

 

Ҳақиқатдаги харажатлар

 

120$

 

Ҳужжатлар билан тасдиқлангани сабабли ходимнинг даромади сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 7-банди 6-хатбошиси)

 

Фойда солиғини ҳисоблашда чегирилади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 14-банди)*

 

 

*ЯСТ тўловчиларда солиқ солинадиган базани аниқлаш чоғида харажатлар ҳисобга олинмайди.

 

Шуҳрат МУЯССАРОВ, эксперт.

Прочитано: 2236 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика