Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 46 / Аудит янгиликлари

Россияда аудит бозорини «тозалаб олишмоқчи»

«Коммерсантъ» газетаси хабар қилишича, Россия Молия вазирлиги аудиторлик ташкилотларига нисбатан қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

 

Молия вазирлигининг статистика маълумотларига қараганда, аудиторларининг камида 3 нафари сертификатланган мутахассислардан иборат аудиторлик ташкилотларининг 40 фоизидан ортиғи 1,5 млн рублдан камроқ, 20 фоизи эса 1,5-3 млн рубль миқдорида фойда кўрмоқда. Экспертларнинг айтишича, бу жуда арзимаган фойда. Бундан ана шу субъектларнинг 60 фоизидан ортиғи ё аудиторлик фаолияти қатори бошқа хизматлар кўрсатиш билан, ёки профессионал дейиш қийин бўлган аудит билан шуғулланиб келмоқда. Натижада профессионал ташкилотлар ноҳалол рақобатчилар томонидан бўлаётган, арзонгаров, сифатсиз аудит таклиф этаётган рақобатчилар демпингидан шикоят қилмоқдалар.

Ана шу муаммонинг ечимини топиш мақсадида мажбурий аудит ўтказиш учун аккредитация қилинган аудиторлик ташкилотларига бўлган талабларни кучайтириш мўлжалланмоқда. Хусусан, уларнинг устав капиталини 10 баравар ошириш ва суғурта жавобгарлигини жорий этиш мўлжалланмоқда. Бундан ташқари, аудиторларга, улар қайси ташкилот ҳисобида бўлса, шу ташкилотлар ўтказадиган текширувларда иштирок этиш мажбуриятини юклаб қўйиш таклиф этилмоқда.

www.kommersant.ru.

 

 

Бизнинг тажриба

Ўзбекистон қонун ҳужжатларида аудитор фақат битта аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкинлиги назарда тутилган. Хўжалик юритувчи барча субъектларда текширув олиб борадиган ташкилотларда камида 6 нафар аудитор бўлиши лозим. Шулардан ҳеч бўлмаганда 2 нафарида халқаро сертификат бўлиши керак. Бундан ташқари аудиторлик ташкилотлари молиявий ҳисобот тўғрисидаги нотўғри хулосани ва хўжалик юритувчи субъект ҳақида бошқа шу йўсиндаги молиявий ахборотни ўз ичига олган аудиторлик хулосаси тузганлиги оқибатида мазкур субъектларга етказилган зарар учун аудиторлик текшируви буюртмачилари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда молиявий ҳисоботдан бошқа фойдаланувчилар олдида жавоб беради. Аудиторлик ташкилоти билан, унда аудиторлик ташкилотининг суғурта жавобгарлиги полиси бўлгандагина, шартнома тузилади.

Шундай бўлса-да, барибир демпинг муаммоси бор, унга қарши албатта курашмоқ керак.

Прочитано: 1881 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика