Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 46 / Қонунбузарликлар фош этилди

Контейнерда бор – ҳужжатда йўқ!

Мамлакатимизда бозор муносабатларини чуқурлаштириш, иқтисодиётни, шунингдек ташқи иқтисодий фаолиятни (ТИФ) янада либераллаштириш, тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, соғлом рақобатни кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида Ҳукуматимиз томонидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Аммо айрим «тадбиркор»лар берилаётган бу имкониятлардан унумли фойдаланиш ўрнига, амалдаги қонунларни четлаб ўтишга, божхона чегаралари орқали олиб ўтилаётган товар-моддий бойликларнинг ҳужжатларини сохталаштиришга ва соғлом рақобат муҳитига путур етказишга ҳаракат қилмоқдалар.

Пойтахтимиз божхона ходимлари томонидан мазкур ҳолатларга ўз вақтида чек қўйиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу турдаги қонунбузарлик ҳолатларининг олди олинаётир.

 

2015 йилнинг 9 ойи давомида
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда салкам 800 та божхона қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, қиймати 6 млрд сўмдан ортиқ товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

 

Бошқарманинг «Тошкент-товар» ТИФ божхона пости ходимлари Тошкент шаҳридаги «K.A.» корхонаси (мақолада ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари номлари ўзгартирилган) томонидан Хитойдан келтирилган «Ошхона анжомлари» товарларини унга тегишли йўл-юк кузатув ҳужжатлари ҳамда божхона юк декларацияси асосида божхона кўригидан ўтказишганда 114,5 млн сўмдан ортиқ қийматдаги салкам 30 турдаги товарлар божхона декларациясида қайд этилмагани аниқланди.

Шунингдек, мазкур божхона постида «А.А.Т.» МЧЖ номига келтирилган товарларни божхона кўригидан ўтказиш давомида божхона юк декларациясида қайд этилмаган қиймати салкам 136,4 млн сўмлик турли хўжалик моллари тегишли ҳужжатларсиз олиб кирилганлиги фош қилинди.

«Арқ-булоқ» ТИФ божхона пости ходимлари «N.M.C.» МЧЖ томонидан товарларни ноқонуний равишда олиб киришга бўлган уринишларни фош қилишди. Мазкур корхона номига келтирилган юклар ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, қиймати 250 млн сўмлик салкам 50 турдаги «Автомобиль эҳтиёт қисмлари» божхона юк декларациясидан «тушиб» қолганлиги аниқланди.

«Чуқурсой» ТИФ божхона пости ходимлари пойтахтимиздаги «Q.G.L.» МЧЖ томонидан келтирилган юкларни божхона кўригидан ўтказишганда божхона юк декларациясида қайд қилинган кимёвий моддалардан ташқари тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 75 млн сўмлик 62 турдаги турли халқ истеъмоли товарларига ҳам дуч келишди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22722-моддаси биринчи қисмига биноан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш, яъни товарлар, уларнинг божхона режими ва бошқалар ҳақида божхона мақсадлари учун зарур бўлган, белгиланган ёзма, оғзаки ёки бошқа шаклдаги маълумотларни бермаслик ёхуд нотўғри маълумотлар бериш, агар жиноят аломатлари бўлмаса, фуқароларга товарларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса, 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 182-моддасига мувофиқ, божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни кўп миқдорда Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, ЭКИҲнинг 300 бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1902 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика