Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 46 / Амалий бухгалтерия

Қайтарилган товарнинг ҳисобига доир

Дўкон жорий йилнинг апрелида қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи кўзойнак сотди. Харидорга ундан фойдаланиш ва уни тутиш қоидалари, яроқлилик муддати тушунтирилди, чек берилди. Октябрда у дўконга келиб, кўзойнак учун тўлаган пулини қайтаришларини илтимос қилди, чунки уни қайтариб бермоқчи экан. Бироқ унинг чеки йўқ, кўзойнакнинг гардиши ва ойнаси сийқаланган, дарз кетган ва ғадир-будур бўлиб қолган.

Мазкур вазиятда биз қандай йўл тутишимиз керак? Кўзойнакни чегирма билан ҳам сота олмаймиз – товар ишлатилган.

Агар харидор чек тақдим этмаган бўлса, биз 2015 йил апрелида сотиб олинган товарни қайтариб бериш хусусида харидорга рад жавоби бериш ҳуқуқига эгамизми? Агар бундай ҳуқуққа эга бўлмасак, бухгалтерия ҳисобида товар қайтарилишини қандай акс эттириш керак?

Д.Комилов,

МЧЖ менежери.

 

– «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг (26.04.1996 йилдаги 221-I-сон, бундан кейин – Қонун) ­13-моддасида товарни қайтариш тартиби белгиланган. Унга кўра нуқсонли товар сотилган истеъмолчи, агар бу ҳол сотиш (шартнома тузиш) пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб товарни алмаштириб бериш, товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш, нархини камайтириш, шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Агар нуқсонлар:

 товарнинг кафолат муддати ёхуд яроқлилик муддати мобайнида;

 кафолат муддати ва яроқлилик муддати белгиланмаган товарлар бўйича 6 ой мобайнида аниқланган бўлса, у ушбу ҳуқуқларни амалга ошириши мумкин.

Истеъмолчининг талаблари у касса ёки товар чекини, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса, тегишлича расмийлаштирилган техник паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатни тақдим этган тақдирда кўриб чиқилади.

Шу тариқа, агар харидорингизда чек бўлмаса, сотувчи унинг талабини кўриб чиқмаслиги мумкин.

Агар унинг талаби қондирилса, харидорларнинг сотилган товарларни қайтариши – савдо фаолиятида нормал амалиёт эканлигини билиш лозим. Бухгалтерия ҳисобида у махсус 9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши» контрпассив ҳисобварағида ҳисобга олинади ва акс эттирилади.

 

Товарларнинг харидорлар томонидан қайтарилишидаги операциялар

 

 

Дебет

 

Кредит

 

Сотилган товарлар пули тўланган ҳолда қайтарилганлиги акс эттирилди

 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Харидорлар қайтарган товарлар кирим қилинди

 

2900-«Товарлар»

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

Ялпи тушумга тузатиш киритилди

 

9020-«Товарларни реализация қилишдан даромадлар»

 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»

 

 

Товарлар нақд пулга реализация қилинганда пул маблағлари Назорат-касса машиналарининг фискал хотирасига киритилган суммаларни қайтариш тартибига1 мувофиқ харидорларга қайтарилади.

Пул маблағларини қайтариш харидорнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда, унинг ёзма аризаси асосида 1 банк куни мобайнида амалга оширилади. Қайтарилган товарни қабул қилиб олиш учун 2 нусхада юкхат расмийлаштирилади, улардан бири товар ҳисоботига тиркаб қўйилади, иккинчи нусхаси эса харидорга топширилади ва қайтарилган товар учун пул суммасини олишга асос ҳисобланади.

Сўнгра пул маблағларини қайтариш тўғрисида 1 нусхада далолатнома расмийлаштирилади, масъул шахслар томонидан имзоланади ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Харидор томонидан тақдим этилган касса чеклари қоғоз варағига ёпиштирилади ва далолатнома билан биргаликда корхона бухгалтериясига топширилади. Пулни қайтариш корхона кассасига келиб тушган нақд пул тушуми ҳисобидан, харидорнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда харажат касса ордери бўйича амалга оширилади.

Агар товарлар ҳақи банк пластик картаси орқали тўланган бўлса, пул маблағлари 3 иш куни ичида тўлов топшириқномаси асосида қайтарилади (Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларининг2 7-банди).

 

1Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон Қарорига 1-илова) 6-илова.

2МБ бошқарувининг АВ томонидан 22.06.2015 йилда 2687-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Дарина АБУХОВИЧ, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2373 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика