Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 46 / Қонунбузарликлар фош этилди

Ананаснинг ҳужжати қани?

Одатда, етилиб пишган ананас нисбатан қиммат туради. У бошқа мамлакатлардаги истеъмолчиларга имкон қадар тезроқ етказилиши учун кўпинча ҳаво транспортида ташилади.

 

Буни яхши билган айрим «уддабурон» юртдошларимиз хориждан қайтаётиб, гўёки оила аъзолари учун олгандек, кўп миқдорда ананас олиб киришга уринишмоқда. Ваҳоланки божхона чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний шахс муайян турдаги бир хил товарни ўзи ва оила аъзоларининг эҳтиёжларидан ошиб кетувчи миқдорда олиб келаётган бўлса, демак, у тижорат мақсадларини кўзлаётган бўлади. Хориждан товарларни тижорат мақсадларида олиб кириш учун эса жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишлари, тижорат мақсадида олиб кирилаётган товарлар учун тегишли ҳужжатларни тақдим этишлари ва ўрнатилган тартибда божхона тўловларини тўлашлари лозим.

Олиб кирилган ананаслар учун тегишли ҳужжатларни тақдим этиш ва божхона тўловларини тўлаш яшнободлик Б.Мансуровга (материалдаги исм-шарифлар ўзгартирилган) малол келди. Ҳар ҳолда Бангкокдан қайтаётиб, у божхона назоратидан яширилган 74 дона ананас меваларини фақат ўз оиласи дастурхони учун олиб келмаётгани аниқ эди.

«Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари томонидан пойтахтимиз халқаро аэропортида шунга ўхшаш бир нечта божхона қоидабузарликлари фош қилинди. Жумладан, «Куала–Лумпур–Тошкент» рейси бўйича парвозини якунлаган пойтахтлик фуқаролар Б.Жаъфаров, Р.Саидов ва А.Қаҳрамоновлар 311 дона ананасни йўловчи божхона декларацияси ва божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, яширин тарзда олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

 

Йил бошидан буён «Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 5 та божхона қонунбузилишларида қиймати салкам 12 млн сўмлик 420 дона ананасларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди.

 

Сиртдан қараганда арзимасдек туюладиган мазкур ҳолатларнинг ортида аслида жиддий муаммолар ётади. Чунки сақлаш ва ташиш қоидаларига риоя қилинмасдан, яширин тарзда олиб кирилган тропик меваларнинг таркибида аҳоли ўртасида юқумли касалликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган зарарли моддалар, бактерия ва вируслар бўлиши мумкин.

Шу сабабли иссиқ юртларда етиштирилган бу каби меваларни импорт қилишда, энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси томонидан бериладиган карантин рухсатномаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бериладиган гигиеник сертификат талаб этилади.

Шундай экан, юртдошларимиз хориждан келтирилган тропик меваларни харид қилишда уларнинг божхона расмийлаштируви ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари билан танишиб чиқишлари лозим. Бу билан улар ўзлари ва яқинларининг соғлиғини ҳимоя қилган бўлишади.

 

«Тошкент-Аэро» ИБК

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1955 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика