Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 46 / Солиқ солиш

Жисмоний шахс топшириқ шартномаси субъекти бўла оладими?

Корхонамиз юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмасига асосан маиший пудрат ишларини амалга оширади. Бу ишларни бажариш учун жисмоний шахсни штатга олмаган ҳолда ёки у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани имзоламасдан, балки воситачилик (топшириқ) шартномаси асосида амалга оширишни мўлжаллаяпмиз, ушбу шартнома бўйича топшириқ берувчи (юридик шахс) ишончли вакил (жисмоний шахс)га маиший пудрат ишларини бажарганлик учун ҳақ тўлайди.

Жисмоний шахсга топшириқ шартномаси асосида тўланадиган даромаддан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинадими?

 

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган пудратчи маиший пудрат шартномаси бўйича буюртмачи-фуқаронинг топшириғи билан унинг маиший ёхуд бошқа шахсий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган муайян ишларни бажариш мажбуриятини, буюртмачи эса ишни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади (Фуқаролик кодексининг 656-моддаси).

Топшириқ шартномаси бўйича бир тараф (вакил) иккинчи тараф (топшириқ берувчи)нинг номидан ва унинг ҳисобидан муайян юридик ҳаракатларни содир этиш мажбуриятини олади (ФКнинг 817-моддаси).

Фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир (ФКнинг 24-моддаси). Шу сабабли жисмоний шахс хизматидан фойдаланиш учун сиз у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузишингиз ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахс билан топшириқ шартномаси асосида шартнома тузишингиз лозим бўлади.

Предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга берилган тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади ва уларга солиқ агенти томонидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланиб, бюджетга ўтказилади (Солиқ кодексининг 172-моддаси).

Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган, қатъий белгиланган солиқ солинадиган даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти бўлмайди (Солиқ кодексининг 169-моддаси).

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида бюджетга ўтказилиши учун жавобгарлик даромад тўлаётган солиқ агентининг зиммасида бўлади. Мазкур солиқ суммаси ушлаб қолинмаган тақдирда, солиқ агенти ушлаб қолинмаган суммани ҳамда у билан боғлиқ пеняни бюджетга тўлаши шарт (Солиқ кодексининг 185-моддаси).

Интернет (www.norma.uz) орқали келган
саволга жавобни эксперт Маҳмуджон УМАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 2555 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика