Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 46 / Ҳисобот тўлдирамиз

Ўз иши ва ёрдамчи пудрат иш ҳажмлари ҳисоби

Солиқ кодексининг 355-моддасига кўра, қурилиш ташкилотининг даромади деганда ўз кучи билан бажарилган ишларни реализация қилишдан тушган тушум тушунилади. Қуйидаги мисолда тушунтириш берсангиз: буюртмачига 112 млн сўмлик қурилиш ишлари бажарилганлиги тўғрисида маълумотнома-ҳисобварақ-фактура тақдим этилди. Шундан ўз кучи билан 80 млн сўмлик, ёрдамчи пудрат шартларида 32 млн сўмлик иш бажарилган.

Қуйидаги проводкалар берилган:

Дт 40 – Кт 90 112 млн сўмга – буюртмачига тақдим этилган ҳисобварақ-фактура суммасига;

Дт 20 – Кт 69 32 млн сўмга – ёрдамчи пудратчидан олинган ҳисобварақ-фактура суммасига.

Ёрдамчи пудратчи ва ўз кучимиз билан бажарилган қурилиш ишларини реализация қилишдан тушум бош пудратчининг молиявий ва солиқ ҳисоботларида қандай акс эттирилади?

Д.Селимова,

МЧЖ молия бўлимининг бошлиғи.

 

– Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг1 (2-сон шакл) 010-сатрида сиз бажарилган ишларни (ёрдамчи пудрат ҳам киради) реализация қилишдан умумий тушумни, Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг2 10-сатрида эса ўз кучингиз билан бажарилган ишларни реализация қилишдан тушумни кўрсатишингиз керак.

 

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ

Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларнинг3 97-бандига кўра, Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шакл) «Маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотилишидан соф тушум» моддаси бўйича (010-сатр) маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматларни сотишдан олинган тушум кўрсатилади, бунда солиқлар (ҚҚС, акциз солиғи) ҳамда қайтарилган товарлар ва тайёр маҳсулотнинг қиймати, сотиш нархларидан чегирмалар чегирилади. Бунда Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг ­(2-сон шакл) 010-сатри асосий (операцион) фаолиятдан даромадларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (9000) маълумотлари бўйича тўлдирилади.

Реализация қилишдан олинадиган тушум – юклаб жўнатилган товарлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) учун пул маблағлари суммаси бўлиб, улар бўйича тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида белгиланади.

Бош пудратчи бажарилган ишлар, шу жумладан ёрдамчи пудрат усули билан бажарилган ишлар учун умумий суммани буюртмачига тақдим этади, у эса тўлайди. Шу сабабли 2-сон шаклда бош пудратчи 112 млн сўмни кўрсатиши керак.


СОЛИҚ ҲИСОБОТИ

Солиқ кодексининг 355-моддасига мувофиқ, ялпи тушум ЯСТ солиш объектидир. Солиқ солиш мақсадида унинг таркибига товарларни (ишларни, хизматларни), ҚҚС, акциз солиғини ва транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни чегирган ҳолда (ушбу солиқларни тўлайдиганлар учун), реализация қилишдан тушган тушум киритилади.

Қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари учун товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум деганда ўз кучи билан бажарилган, тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш ишларини реализация қилишдан тушган тушум тушунилади.

Сизнинг ҳолатингизда бажарилган ишларнинг умумий ҳажми – 112 млн сўм солиқ солиш мақсадида икки қисмга бўлинади: бош пудратчи ўз кучи билан бажарилган ҳажм – 80 млн сўмдан, ёрдамчи пудратчи эса ўз ҳажми 32 млн сўмдан солиқ тўлайди. Шу сабабли бош пудратчи ЯСТ ҳисоб-китобининг 10-«Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум» сатрида 80 млн сўмлик ҳажмни акс эттириши керак.

 

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғига 2-илова (бундан кейин – 1209-сон Буйруқ).

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда ­2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 13-илова.

31209-сон Буйруққа 7-илова.

 

Анжелика НАМ, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2502 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика