Тошкентда ўз квартирасига эга бўлган ЎзР норезиденти уни ўз ўғли – Ўзбекистон резидентига ҳадя қиляпти.
Бундай ҳадя ҳолатида олинган даромадларга солиқ солинадими?
И.Иванов,
ЎзР норезиденти.
– Жисмоний шахслардан текин (шу жумладан ҳадя шартномалари бўйича) олинган мол-мулк жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари жумласига киради (Солиқ кодекси 178-моддасининг 7-банди). Жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текин олинган пул ва натура шаклидаги даромадлар Солиқ кодекси 179-моддасининг 15-бандига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилган.
Шу тариқа, ҳадя қилинган квартира қиймати ЎзР резиденти бўлган ўғил учун бошқа даромад ҳисобланади. У солиқ солишдан озод этилганлиги туфайли мазкур вазиятда ҳеч қандай солиқ мажбуриятлари юзага келмайди.
Ирина АХМЕТОВА, «Norma Profi» эксперти.