Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 46 / Амалий бухгалтерия

Брак товарнинг ҳисоби

Етказиб берувчи товарни етказиб берди, ҳисобварақ-фактура берди, харидор эса уни кирим қилди. Бир ойдан кейин товарнинг браклиги аниқланди. Етказиб берувчи товарнинг бир қисмини алмаштира олмайди, бироқ унинг пулини қайтаришни таклиф этяпти.

Брак товар учун пул маблағлари қайтарилишини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак? Мазкур ҳолда ҳисобварақ-фактурани қайта расмийлаштириш лозимми?

А.Сагдеева,

АЖ юрист-консультанти.

 

ҲУЖЖАТ БИЛАН РАСМИЙЛАШТИРИШ

Товар қайтариб берилаётганда етказиб берувчи қўшимча ҳисобварақ-фактура тузади, уни харидор тасдиқлайди (Солиқ кодексининг 222-моддаси). Унинг «Миқдори», «Етказиб бериш қиймати», «Акциз солиғи», «ҚҚС», «Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати»1 устунларида сумма минус билан кўрсатилади.

 

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича йўриқномада2 харидорлар қайтарган товарларнинг бухгалтерия ҳисобига доир тавсиялар берилган. Товарларнинг қайтарилиши 9040-ҳисобварақда акс эттирилади, у айнан «Сотилган товарларнинг қайтиши» деб аталади. У асосий (операцион) фаолиятдан олинган даромадлар ҳисобварақлари гуруҳидаги контрпассив ҳисобварақдир. Унинг дебет обороти товарларни реализация қилишдан даромадни камайтиради. Бунда дебиторлик қарзига ҳам, илгари ёзилган солиқлар бўйича мажбуриятлар ҳисобварақларига ҳам тузатишлар киритилади.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Товарни харидор қайтариши акс эттирилди

 

9040

 

4010

 

Товар қабул қилиниши ҳақида юкхат

 

ҚҚС, акциз солиғига тузатиш киритилди (ушбу солиқларни тўловчилар учун)

 

6410

 

4010

 

Бухгалтерия маълумотнома-ҳисоб-китоби, қўшимча ҳисобварақ-фактура

 

Товарни харидор қайтариши акс эттирилди

 

2910

 

9120

 

Қўшимча ҳисобварақ-фактура

 

Пул маблағлари харидорга қайтарилди

 

4010

 

5110

 

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

 

Ялпи тушумга тузатиш киритилди

 

9020

 

9040

 

Қўшимча ҳисобварақ-фактура

 

 

 

СОЛИҚ СОЛИШ

Товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилган ҳолларда умумбелгиланган солиқларни тўловчилар товарларни реализация қилишдан даромад ва ҚҚС, акциз солиғи бўйича солиқ солинадиган базага (улар тўланган тақдирда), ЯСТ тўловчилари эса ялпи тушумга тузатишлар киритадилар (Солиқ кодексининг 131, 205, 233, 357-моддалари). Тузатишлар йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса – кафолат муддати мобайнида киритилади. Иккала ҳолда ҳам муддатлар товар юклаб жўнатилган ва даромад эътироф этилган санадан (ҳисобварақ-фактура ва бошқа бошланғич ҳужжатларда кўрсатилган) бошлаб ҳисобланади. Товарни тўлиқ ёки қисман қайтариш ҳоллари юз берган солиқ даврида тузатиш киритиш керак. Чунончи, агар маҳсулот 2014 йил декабрида реализация қилинган, 2015 йил октябрида эса қайтарилган бўлса, солиқ тўловчи даромадга (ялпи тушумга) 2015 йилнинг октябрида тузатиш киритиши лозим.

 

1Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибига (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова) иловага қаранг.

221-сон БҲМСга (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 2-илова.

 

Дарина АБУХОВИЧ, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1937 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика