Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 46 / Олий мажлис қонунчилик палатасида

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги давлат бюджети, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилинди

11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

 

Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Мажлисда ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – молия вазири Р.Азимов ҳамда Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси А.Шодмонов маъруза қилдилар.

Таъкидландики, мамлакатимизнинг асосий молиявий ҳужжати – 2016 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари мамлакат иқтисодиётини ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, муҳим макроиқтисодий кўрсаткичларнинг мувозанатини сақлаш, давлатнинг иқтисодиётда иштирок этиши улушини камайтириш, хусусий мулкнинг ролини тубдан оширишнинг, мамлакатда мустаҳкам иқтисодий ўсиш ва барқарорликни таъминлаш мақсадида хусусий тадбиркорликнинг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш вазифаларини назарда тутади.

 

Узоқ истиқболни кўзлайдиган ушбу стратегия мамлакатимиз ҳукуматининг жорий йил 16 январдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган 2015 йил учун иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни, жорий йилга белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга муваффақиятли эришишни, 2015 йил учун солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг самарали ижро этилишини таъминламоқда.

Тақдим этилган лойиҳалар иқтисодиётнинг изчил ўсишига, иқтисодий барқарорликнинг мувозанатлаштирилган кўрсаткичларини ҳамда экспортнинг ўсишини сақлаб қолишга, ташқи савдо тўлов балансининг ижобий сальдосини таъминлашга, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилгандир. 2016 йилда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, уни техник ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштириш ва кенгайтириш, шунингдек, йўл-транспорт ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастурларини фаол амалга оширишни давом эттириш назарда тутилган.

 

Депутатлар келгуси йилга шакллантирилган солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларида, шунингдек, асосий макроиқтисодий кўрсаткичларда ялпи ички маҳсулотнинг 7,8 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,2 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,1 фоизга, капитал қўйилмалар ҳажми 9,6 фоизга ўсиши назарда тутилаётганлигини алоҳида қайд этдилар.

2016 йилда солиқ юкини янада камайтириш, иқтисодиётнинг барқарор ўсишини рағбатлантириш, бюджет тизимининг мутаносиблигини таъминлаш, бюджет йўналишидаги давлат дастурларидан фойдаланишни кенгайтириш орқали бюджет маблағларини сарфлаш самарадорлигини ошириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантиришга, кам таъминланган оилаларни манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан бир вақтнинг ўзида аҳолининг даромадлари, жамғармалари ва харид қувватини ўстиришга қаратилган йўлни давом эттириш, шунингдек, бошқа чора-тадбирлар назарда тутилмоқда.

Савол-жавоблардан сўнг 2016 йилги Давлат бюджети лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди. Муҳокама давомида барча сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳи вакиллари сўзга чиқдилар. Депутатлар иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларини, таълим, соғлиқни сақлаш, фан, маданиятни ва жамиятимиз ҳаётининг бошқа жабҳаларини ривожлантириш дастурлари ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши муҳимлигини таъкидладилар.

 

Чунончи, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан сайланган депутатларнинг фикрича, мамлакатимизни иқтисодий жиҳатдан янада ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, энг муҳим макроиқтисодий кўрсаткичларнинг мутаносиблигини сақлаб қолиш, 2015 йилги иқтисодий дастур йўналишлари ва устуворликлари ҳисобига иқтисодиётнинг юқори суръатларда ўсишини таъминлайдиган стратегияни давом эттириш юзасидан Ўзбекистонда кенг кўламдаги зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси Давлат бюджетининг жорий йил учун белгиланган кўрсаткичларига муваффақиятли эришишга, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини амалга оширишга хизмат қилади.

2016 йилги Бюджетнома лойиҳасида микрофирма ва кичик корхоналарга мансуб бўлган хизмат кўрсатувчи корхоналар учун ­ягона солиқ тўлови ­ставкасини 6 фоиздан 5 фоизгача туширилиши таклиф этилмоқда. Бу мазкур корхоналар ихтиёрида 58,4 миллиард сўм қолдириш имконини беради. Бундан ташқари, 2016–2019 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари учун солиқ юкини сезиларли даражада камайтириш имконини беради. Фракция аъзолари 2016 йилга солиқ сиёсати мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилашга, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишга, янги иш жойларини яратишни рағбатлантиришга, солиқ базасининг кенгайишига, шунингдек, айланма маблағларни тўлдириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлашни амалга ошириш ҳамда ходимларни рағбатлантириш учун қўшимча манба бўлиб хизмат қилади, деб ҳисоблайдилар.

 

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг депутатлари Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаларида жаҳон иқтисодиётида мураккаб жараёнлар ва салбий тенденциялар давом этаётган шароитда мамлакатимиз барқарор иқтисодий ўсишининг муҳим омили сифатида ички талабни рағбатлантиришга йўналтирилган бир қатор чора-тадбирларни рўёбга чиқариш назарда тутилаётганлигини таъкидладилар.

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг аъзолари ижтимоий соҳага ажратилган Давлат бюджети маблағларининг улуши оширилишига алоҳида эътибор қаратдилар.

Хусусан, агар Давлат бюджетининг умумий харажатларида ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилган харажатлар 2000 йилда 42,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2015 йилдаги 58,7 фоиздан 2016 йилда 59,2 фоизга ошириш назарда тутилмоқда. Шунингдек, кам таъминланган ва моддий ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга ва болали оилаларга бериладиган нафақалар учун ажратилган харажатлар 2008 йилда 639 миллиард сўм бўлгани ҳолда, 2016 йилда қарийб 2,1 триллион сўмдан ортиқ миқдорга етди. Мазкур чоралар инсон манфаатлари ҳимоясига йўналтирилган чуқур ўйлаб, мулоҳаза қилинган ижтимоий сиёсатнинг натижасидир.

Шу билан бирга, Давлат бюджетининг даромадлари тушуми, улардан самарали фойдаланиш, айниқса, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилаётган бюджет маблағлари устидан парламент назоратини кучайтириш юзасидан таклифлар билдирдилар.

 

«Адолат» СДП фракциясининг аъзолари мамлакатимизнинг илмий-техник салоҳиятини тўлиқ ишга солиш имконини берувчи инновацион иқтисодиётнинг яратилишини муҳим вазифа деб ҳисоблайдилар. Шу билан бирга, фракция иқтисодиётни модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш тадбирларига катта эътибор бермоқда.

Фракция аъзоларининг фикрича, мамлакатимиз иқтисодиёти фан ва техниканинг энг илғор ютуқларига, иқтисодий жараёнларни самарали бошқаришга ва халқ таълими тизимига таяниши лозим. Бу борада 2016 йилги Давлат бюджети лойиҳасида фан соҳасига ажратилган харажатлар жорий йилга нисбатан 1,36 баравар оширилган, бу эса ўз навбатида Давлат илмий-техник дастурлари доирасида фанни ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ҳамда тадбирларини давом эттиришда муҳим аҳамиятга эга.

 

Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг аъзолари аҳолини ичимлик суви, экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашни, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни, шунингдек, аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш бўйича ишларни давом эттириш муҳимлигини қайд этдилар. Муҳокама чоғида Экоҳаракатдан сайланган депутатлар гуруҳи атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик муаммоларни ҳал қилиш учун ажратилаётган Давлат бюджети маблағларидан мақсадли, самарали фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида таклифлар билдирди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокама чоғида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини тасдиқлади ҳамда тегишли қарор қабул қилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Ахборот хизмати материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 3786 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика