Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 46 / Солиқ солиш

Ёш ходимга уйни корхона олиб берса...

Юридик шахс ўзининг ходимиёш оила аъзосига уй-жой харид қилиши учун маблағ ажратиш ниятида.

Иш берувчи уни беғараз бериши мумкинми? Бундай вазиятда ходим ва иш берувчи учун солиқ оқибатлари қандай бўлади? Бундай маблағни олиш учун ходимга ипотека кредити расмийлаштирилиши лозимми?

С.Морозов,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Ёш оилаларни моддий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, мустақил ҳаётга кириб келишида уларга зарур ёрдам кўрсатиш, уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида Президентнинг «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (18.05.2007 йилдаги ­ПФ-3878-сон) билан иш берувчидан ходим – ёш оила аъзоси уй-жой харид қилишга олган маблағлар унинг солиқ солинадиган даромадига киритилмаслиги белгиланган. Худди шу қоида Солиқ кодекси 171-моддаси иккинчи қисмининг 14-бандида ҳам назарда тутилган: юридик шахсдан – иш берувчидан ёш оила аъзоси томонидан уй-жой олиш учун олинган маблағлар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди.

Бироқ, бундай имтиёздан фойдаланиш учун қуйидаги шартларга риоя этиш лозим:

ёш оила аъзоларига илк марта рўйхатдан ўтказилган никоҳ қурган, ҳар бирининг ёши 30 дан ошмаган эр-хотинлар киради;

уй-жой олинган (мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган) санадан эътиборан 5 йил ичида сотилса, кўрсатилган даромадларга умумбелгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган солиқ солинади.

Хуллас, иш берувчи ходим – ёш оила аъзосига, агар у юқорида кўрсатилган шартларга мувофиқ келса, уй-жой харид қилиши учун беғараз маблағ ажратишга ҳақлидир.

Қонун ҳужжатларида ипотека кредитини ушбу мақсадларда мажбурий расмийлаштириш талаби мавжуд эмас.

Ушбу мақсадда маблағ берилишини аcослаш учун иш берувчида тасдиқловчи ҳужжатлар (олди-сотди шартномаси, ҳақ тўланганлиги счёти (тўловнома), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг кўчмас мулкка доир мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларининг нусхалари) бўлиши лозим.

Ходим – ёш оила аъзосида бундай маблағни олиш чоғида солиқ мажбуриятлари вужудга келмайди. Иш берувчи эса фойда солиғи (Солиқ кодекси 159-моддасининг 5-банди) ҳамда ЯСТ (Солиқ кодекси 356-моддасининг учинчи қисми) бўйича солиқ солиш базасини улар суммасига, бироқ солиқ солинадиган базанинг 10%идан ошмаган миқдорда камайтиришга ҳақлидир. 

 

Ирина АХМЕТОВА, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2131 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика