Бошлиғимни бир ой аввал огоҳлантириб, ўз хоҳишим билан ишдан бўшашим мумкинми?
Евгений.
– Қонун ҳужжатларида бундай имконият берилмайди.
Меҳнат кодексининг 99-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, 2 ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт.
Агар огоҳлантириш муддати тугагандан кейин меҳнат муносабатлари давом этаётган бўлса, ариза ўз кучини йўқотади, унга кўра ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга эса йўл қўйилмайди (МКнинг 99-моддаси тўртинчи қисми).
Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,
эксперт-юристимиз.