Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 25 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Нотариусга мурожаат қилиш янада осонлашди

Давлат нотариал идораларида жисмоний шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Президентимизнинг 23.08.2011 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1602-сон Қарорига мувофиқ адлия вазирининг буйруғи билан «Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низом (30.12.2014 йилда 2646-сон) тасдиқланди.


Унда жисмоний ва юридик шахсларга бевосита келиб ёки телефон орқали, ёзма ёки электрон шаклда, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ўзлари учун қулай ва аниқ вақтда нотариус томонидан қабул қилинишини сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди. Нотариус томонидан қабул қилиниш ҳақидаги мурожаатлар Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳақидаги мурожаатларни навбатма-навбат қайд этилиш дафтарига (мазкур Низомда кўрсатилган шаклдаги) қайд қилинади.

Нотариус ёрдамчиси келиб тушган ҳар бир мурожаатни навбат бўйича дафтарга киритади, нотариуснинг иш куни ва вақтини ҳамда мурожаат қилувчи учун қулай вақтни инобатга олган ҳолда, нотариуснинг қабул куни ва соатини белгилайди ҳамда бу ҳақда мурожаат қилувчини хабардор қилади. Шундан сўнг мурожаат қилувчи мурожаат келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан нотариус томонидан қабул қилиниши лозим. Мурожаатлар ошкоралигини таъминлаш мақсадида мурожаат қилувчининг истагига кўра, унинг мурожаати дафтарга қайд қилинганлиги ҳақида хабарнома тақдим этилиши мумкин. Шуни эътиборга олиш лозимки, мурожаат қилувчи белгиланган вақтда нотариус қабулида ҳозир бўлиши шарт, акс ҳолда мурожаат қилувчини қабул қилиш умумий асосларда ёки қабул вақтини қайтадан белгилаш орқали амалга оширилади.

Дарвоқе, белгиланган вақтдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.

 

Азиза Шaназарова,

Миробод тумани 9-сон Давлат нотариал
идораси нотариуси.

Прочитано: 1511 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика