Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 25 / Юридик маслаҳатлар

Лицензиясиз, бироқ сертификат билан

Компаниямиз қозонхона, вентиляция жиҳозлари ва бошқа ускуналарни монтаж қилиш ҳамда ишга тушириш-созлаш билан шуғулланади. Бироқ уларни бажаришга тегишли рухсатнома керак. Куч шчитлари, қозонхона, вентиляция жиҳозлари ва бошқа ускуналарга автоматика шчитларини тайёрлашга шартномалар тузмоқчимиз. Иситиш тизимларининг автоматика шчитлари насослар ва қувур арматураси электр узатмаларини бошқаради, вентиляция тизимларини эса вентиляция, кондиционерлаш, ёнғиндан ҳимоя қилиш ва бошқа тизимлар назорат қилади.

Куч шчитлари, қозонхона, вентиляция жиҳозлари ва шунга ўхшаш ускуналарга автоматика шчитларини тайёрлашга рухсатнома олиш керакми?

Е.Пересипкина,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Амалга оширишга лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатида (Олий Мажлиснинг 12.05.2001 йилдаги 222-II-сон Қарорига 1-илова) куч қурилмаларини тайёрлаш (бундан ёнғиндан муҳофаза қилиш автоматикаси, қўриқлаш, ёнғин ва ёнғиндан қўриқлаш сигнализацияси воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишлар мустасно) назарда тутилмаган. Бироқ Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатининг (ВМнинг 28.04.2011 йилдаги 122-сон Қарорига 1-илова) 69-бандига мувофиқ қуйидаги товарлар гуруҳи мажбурий сертификатланиши керак:

буғ қозонлари, ички ёниш двигателлари, турбореактив гидротурбиналар, куч қурилмалари ва бошқалар.

«Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг (28.12.1993 йилдаги 1006-XII-сон) 13-моддасига кўра мажбурий сертификатланадиган маҳсулотни реализация қиладиган ишлаб чиқарувчилар (тадбиркорлар):

мажбурий сертификатланадиган маҳсулотга сертификат тақдим этишлари;

фақат сертификатлаштириш органлари томонидан берилган ёки эътироф этилган сертификат мавжуд бўлгандагина сертификатланган маҳсулотни реализация қилишлари ҳамда унинг меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таъминлашлари шарт ва ҳ.к.

Ўзингиз ишлаб чиқарган куч қурилмаларини реализация қилиш учун сиз уларни Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигида ёки у аккредитация қилган органда сертификатлаштиришингиз ва уларга мувофиқлик сертификати олишингиз лозим.


Сабоҳат СУЛТОНОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1897 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика