Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 25 / Юридик маслаҳатлар

Директор ва юрист – бир шахс

Юридик маълумотга эга бўлган фирма директори юрист сифатида чиқиши ва ўз фирмаси томонидан шартномалар расмийлаштирилаётганда юридик хулосалар бериши мумкинми? У фирма директори ва юристи бўлиб ишлашга ҳақлими?

С.Максимчева,

бухгалтер.

 

– Ҳа, мумкин. Бунга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг айрим меъёрлари имкон беради. Чунончи, Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Низом) 20-бандига кўра ходим томонидан меҳнат шартномасида келишилган ўзининг асосий иши билан биргаликда бошқа касб ва лавозим бўйича қўшимча иш бажарилиши ва ички тартиб-қоидалар билан белгиланган ўзининг асосий ишидан озод бўлмаган ҳолда, вақтинча бўлмаган ходимнинг вазифаларини бажариши бир неча касб ва лавозимда ишлаш деб ­эътироф этилади.

Бинобарин, юридик маълумотга ҳам эга бўлган фирма директори юрист лавозимида ишлаши ва шундай ходим сифатида «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг (29.08.1998 йилдаги 670-I-сон) 21-моддасига мувофиқ хўжалик шартномаларини тасдиқлаши, уларнинг суммалари ЭКИҲнинг 200 бараваридан ошган тақдирда улар бўйича хулосалар тузиши шарт.

Бироқ шуни назарда тутиш лозимки, бундай хулосаларни тузишнинг мажбурийлиги яқин вақт ичида бекор қилиниши мумкин. Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг (Президентнинг 15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сон Фармони билан тасдиқланган) 18-банди бунга омил бўлади. Унда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ортиқча ҳужжатлар ва таомилларни юқорида кўрсатилган талабни бекор қилиш йўли билан ҳам қисқартириш назарда тутилади. Бунинг учун тегишли идораларга 2015 йил июндан кечиктирмай Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тақдим этиш топширилди.

Бир неча касб ва лавозимда ишлашга доир бошқа масалаларга келсак, улар Низомнинг IV бўлимида тартибга солинган. Хусусан:

бир неча касб ва лавозимда ишлаш, ўзининг асосий иши билан биргаликда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун қўшимча ҳақ тўланади ­(23-банд);

ходимларга бир неча касб ва лавозимда ишлаганлиги, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги, ўзининг асосий иши билан биргаликда вақтинча бўлмаган ходимнинг вазифаларини бажарганлиги учун қўшимча ҳақ миқдори, агар ички меҳнат тартибида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, томонларнинг келишувига кўра белгиланади (24-банд).


Камол МУЗАФФАРОВ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2525 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2020-11-22 05:37:18, Гость_jumadil:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика