Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 25 / Олий хўжалик судида

Даъво муддатига оид нормаларни қўллаш масалалари

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий хўжалик судининг судьялари, Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, видеоконференцалоқа тизими орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар хўжалик судлари судьялари ва прокуратура ходимлари иштирок этди.

 

 

Олий хўжалик суди раиси К.Комилов бошқарган мажлисда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида иқтисодиётни либераллаштириш, бошқарувнинг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилгани таъкидланди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш борасида тизимли ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Президентимизнинг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сон) шу йўналишда қабул қилинган навбатдаги муҳим дастурий ҳужжат бўлди.

Конституциямизнинг 44-моддасида ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиши кафолатланган. Фуқаролик кодексига асосан даъво муддати – шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир.

Даъво муддатига оид нормаларни қўллаш бўйича суд амалиёти таҳлили ушбу масалада тушунтириш берилишини тақозо этмоқда. Пленум мажлисида «Хўжалик судлари томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарор лойиҳаси кўриб чиқилди. Унда фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатини қўллашга оид нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш юзасидан хўжалик судларига аниқ тушунтиришлар берилган. Суд томонидан ишларни кўришда даъво муддатини қўллаш асослари ва уни ҳисоблаш тартиби, даъво муддатларини ўзгартириш тўғрисидаги битимнинг ҳақиқий саналмаслиги, қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза бериш тартиби, даъво муддатининг ўта бошлаши, тўхтатилиши ва узилиши каби масалалар шулар жумласидандир.

Мажлисда «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларига оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарор лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Унда ишда иштирок этувчи шахслар, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларининг ўз процессуал ҳуқуқларидан тўлақонли ва ўз вақтида фойдаланиши, уларга қулайлик ва енгиллик яратиш, бу борада уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тушунтирилган.

Айтиш жоизки, процессуал муддатлар фуқароларнинг ҳуқуқларини суд йўли билан ҳимоя қилишда риоя этилиши лозим бўлган муддатлардир. Шу жиҳатдан ҳар бир процессуал ҳаракатни амалга оширишга доир қатъий муддатлар қонунда белгилаб қўйилган. Судларнинг бунга қатъий риоя этиши қонунийликни таъминлаш, процесс иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоясини таъминлайди. Қарор лойиҳасида хўжалик судларининг процессуал муддатларни белгилаш ва ҳисоблаш, муддатларни тўхтатиб туриш, тиклаш ва узайтиришда қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиши, низоларни қисқа муддатда кўриб чиқиши, суд ҳужжатларини ўз вақтида ишда иштирок этувчи шахсларга юбориши лозимлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Йиғилишда Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди. 

Прочитано: 2659 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика