Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 25 / Юридик маслаҳатлар

Қарздор учун кредитор жавоб беради

Муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи учун қандай жавобгарлик назарда тутилган? Бунинг учун ким жавоб беради?

К.Абдураҳимов, МЧЖ раҳбари.

Андижон вилояти.

 

– Товарлар амалда жўнатилган, ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган кундан бошлаб 90 кун ўтгандан кейин етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун маблағлар келиб тушмаганлиги муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб ҳисобланади, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно (Президентнинг 12.05.1995 йилдаги «Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-1154-сон Фармони, бундан кейин – Фармон). Фармонга кўра муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи мавжудлигига йўл қўяётган корхона раҳбарлари ва бош бухгалтерларига нисбатан жуда қаттиқ маъмурий ва моддий жавобгарлик чоралари, ҳатто жиноий жавобгарликка тортиш чораси қўлланиши керак.

Фармонни бажариш учун Марказий банк 27.01.1996 йилдаги 11.1-05/20-сон хат билан тижорат банкларига маҳсулотнинг олдиндан ҳақи тўланмасдан берилиши далиллари аниқланган тақдирда ёки муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи, узоқ вақт мобайнида муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзини ундириш чоралари кўрилмаган ҳолларда ва бошқа ҳуқуқбузарликларда материалларни тегишли чоралар кўриш учун дарҳол солиқ хизмати ва прокуратура органларига тақдим этишни топширди.

Фармонга мувофиқ, солиқ идоралари муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи мавжуд бўлган тақдирда барча мулкчилик шаклидаги корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерларига энг кам иш ҳақи миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда маъмурий жарима соладилар.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (бундан кейин – МЖТК) 175-моддасининг учинчи қисмига кўра дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юбориш ҳамда корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузиш, шунингдек пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини бузиш мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

МЖТК 175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар солиқ органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларига тегишлидир (МЖТКнинг 264-моддаси).

Хўжалик судлари хўжалик низоларини ҳал этиш чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликни аниқлаган ҳолларда МЖТК 175-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар (МЖТКнинг 245-1-моддаси).


Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

Прочитано: 2984 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика