Norma.uz

Иқтисодий барқарорлик ва фаровонлик омили

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимизда иқтисодиётнинг мустаҳкам таянчи, аҳоли бандлиги ва фаровонлигининг муҳим омилига айланди. Соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2000 йилдаги 31 фоиздан бугунги кунда 56 фоизга етгани, иш билан банд аҳолининг 77 фоизи ушбу соҳада меҳнат қилаётгани бунинг исботидир.

 

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони тадбиркорларга барча шароит ва имкониятлар таъминлаб берилишида яна бир муҳим қадам бўлди.

Унда хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги ўрни ва ролини тубдан ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш йўлидаги мавжуд тўсиқ ва чекловларни тугатиш, хусусий мулкнинг ялпи ички маҳсулотда, жумладан, хориж сармояси иштирокидаги улушини изчил ошириш учун янада қулай иқтисодий, ҳуқуқий шароит ва рағбат яратиш кўзда тутилган.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш борасида тегишли идоралар ҳамкорлигида зарур ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифлар тайёрланаётир. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган йиғилишда шу йўналишда амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди. Парламент қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Бош прокуратура, Олий хўжалик суди, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси мутасаддилари, ҳуқуқшунос олимлар, тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Д.Абдуқодиров, адлия вазири М.Икромов, Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида хусусий мулк ҳуқуқи устуворлиги изчил таъминланаётгани тадбиркорларнинг эркин фаолият юритишида муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Замон талабидан келиб чиқиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш бўйича ишончли ҳуқуқий кафолатлар янада мустаҳкамланмоқда.

Бу борада Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги бошқармалари томонидан тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатларини таъминлаш соҳасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш шароитларини тубдан яхшилаш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланмоқда. Хусусан, 78 ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ва 30 идоравий меъёрий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилган. Ишламаётган ва зарар кўриб ишлаётган 395 тадбиркорлик субъектининг фаолияти тикланишига амалий ёрдам кўрсатилган. Натижада ушбу субъектларда 1,3 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларни аниқлаш ва уни бартараф этиш мақсадида Текширишларни рўйхатга олиш китобига қайд этишнинг электрон тизими жорий этилмоқда. 2015 йилнинг биринчи чорагида назорат қилувчи органлар томонидан юзга яқин тадбиркорнинг фаолияти ноқонуний текширилгани аниқланган. Қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан адлия органлари томонидан киритилган таъсир чораларига асосан 36 нафар шахс жавобгарликка тортилган. Ноқонуний қабул килинган 23 қарор бекор қилинган. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида қатор мансабдор шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган. Судларга тадбиркорлар манфаатларини кўзлаб 533, шунингдек, фермерларни ҳимоя қилиб 2 мингдан ортиқ даъво ариза киритилган.

Анжуманда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш ҳамда тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи қонунчилик механизмларини янада такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Прочитано: 2322 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика