Бажарилаётган ишлар ҳажми камайиши боис ташкилотда штат қисқартирилаяпти. Биз малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларни ишда қолдириб, 3 ёшга тўлмаган болалари бўлган, меҳнат унумдорлиги пастроқ бўлган ёлғиз оналарни қисқартиришимиз мумкинми?
Светлана.
Тошкент шаҳри.
– Йўқ, мумкин эмас.
Меҳнат кодексининг 237-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан, шу жумладан штатлар қисқартирилган пайтда, бекор қилишга йўл қўйилмайди. Корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади.
Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,
эксперт-юристимиз.