Norma.uz

Қайғу ва шодликда мададкорлик

Никоҳ тузилгандан кейин эр-хотинда бир-бирига моддий ёрдам бериш мажбурияти вужудга келади. Ушбу тушунча нимани англатади? Қандай ҳолларда улар бир-бирларини боқиш учун алимент тўлашлари керак? Қачон суд уни ундиришни рад этишга ҳақли?

 

Моддий ёрдам бериш шакллари хилма-хил, бироқ улар эр-хотин муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаши керак. Ёрдам эр-хотин ишлаб топилган ҳамма пулни ёки унинг муайян қисмини берадиган оилавий бюджетни биргаликда юритишда намоён бўлиши мумкин. Шунингдек кўпроқ таъминланган эр (хотин) бошқа тарафга муайян пул суммасини бериши, уни боқиши мумкин.

Кўпгина оилаларда ушбу мажбуриятлар кўнгилли тарзда бажарилади. Бироқ эр-хотин ўз зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда таъминот (алимент) ундириш зарурати вужудга келади (Оила кодексининг 117-моддаси, бундан кейин – ОК).

Моддий ёрдам қонунга кўра таъминот (алимент) ундириш мумкин бўлган муайян ҳолатлар билан чекланган. Эр (хотин)ни боқишга таъминот (алимент) олиш тўғрисида судга даъво аризаси берилганда эр-хотин ўртасида алимент тўлаш тўғрисида келишувнинг йўқлиги аҳамиятли ҳисобланади.

Иккинчи навбатда алимент ундириш тўғрисида талаб изҳор этилаётган эр (хотин)нинг моддий имкониятларини ҳисобга олиш лозим. Уларни белгилаш учун иш ҳақи ва даромадларнинг барча турлари, шу жумладан даромад келтирадиган мол-мулкнинг борлиги; унинг қарамоғида бўлган, боқишга мажбур бўлган шахслар; унда бошқа тўловлар бўйича мажбуриятларнинг борлиги ­эътиборга олинади.

Суд тартибида таъминот (алимент) олиш ҳуқуқига қуйидагилар эгадирлар:

ёрдамга муҳтож бўлган меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин. Меҳнатга лаёқатсиз деганда эр (хотин)нинг ногиронлиги ёки уларнинг пенсия ёшига етганлиги (аёллар учун – 55 йил, эркаклар учун – 60 йил) тушунилади;

хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб 3 йил давомида;

ўртадаги ногирон бола 18 ёшга тўлгунча ёки болаликдан I гуруҳ ногирони бўлган ўртадаги болага қараган эр (хотин).

 

Алимент тўлайдиган эр (хотин)нинг моддий ёки оилавий аҳволида ўзгариш юз берганда у алимент миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли. ОКнинг 120-моддасига кўра, суд қуйидаги ҳолларда эр (хотин)нинг бирини хотин
(эр)га таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиши мумкин:

агар ёрдамга муҳтож эр ёки хотиннинг меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши унинг спиртли ичимликларни, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши ёки қасддан жиноят содир этиши оқибатида юз берган бўлса.

Ушбу ҳолатларнинг ҳаммаси шикаст олиш ёки касал бўлиш сабабларини ўз ичига олган расмий ҳужжатлар билан тасдиқланади;

агар эр-хотин никоҳда қисқа вақт мобайнида бўлган бўлса (бу ҳол эр-хотиннинг ёши, уларнинг аввалги никоҳлари сони, биргаликда яшаш вақти ва бошқа аниқ ҳолатлардан келиб чиқиб белгиланади);

агар ўз таъминоти учун маблағ тўланишини талаб қилаётган эр ёки хотин ўзини оилада номуносиб тутган бўлса (оила маблағларини оила манфаатларини кўзламасдан сарфлаган, болалар тарбияси билан шуғулланмаган, узоқ вақт ишлашни хоҳламаган, номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этган бўлса).

 

Расмий никоҳ тузиш эр-хотинга моддий таъминот кафолатларини ҳам беради. Бу ҳам никоҳни ФҲДЁ органларида рўйхатдан ўтказиш учун яна бир сабабдир.

Никоҳда бўлган эр-хотинлардан алимент ундириш ҳоллари анча кам учрайди. Кўпроқ собиқ эр (хотин)ларни боқишга алимент ундириш тўғрисидаги даъво аризалари берилади. Бироқ бу бутунлай бошқа ҳолат бўлиб, уни биз кейинги мақоламизда кўриб чиқамиз.

 

Елена ЕРМОХИНА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1970 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика