Norma.uz

Ходим фикридан қайтмайдими?

Мени қуйидаги масала қизиқтиради: ходим ҳақиқатда ишдан кетишига бир неча кун қолганда, Меҳнат кодексининг 99-моддаси бўйича, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш мумкинми ёки у фақат ишдан бўшатилган кун билан белгиланиши керакми?

Д.Шодмонова,

ишлаб чиқариш бирлашмаси кадрлар хизматининг инспектори. 

 

– Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан у ишдан ҳақиқатда кетишидан бир неча кун аввал бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш тақиқланмайди.

 

МИСОЛ. Ходим 10 мартда ўз хоҳиши билан 24 мартдан ишдан бўшаш тўғрисида ариза берди. Мазкур ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида 10 мартдан 24 мартга қадар (24 март ҳам киради) буйруқ чиқариш мумкин. Агар раҳбар хизмат сафарига кетадиган, таътилга чиқадиган бўлса, шунга ўхшаш бошқа ҳолларда бундай зарурат вужудга келиши мумкин.

 

Бироқ бунда кичик хатар мавжуд. Кейинчалик олдиндан чиқарилган буйруқни бекор қилиш эҳтимоли истисно этилмайди. Ходим ўзининг 2 ҳафталик муддатининг охирги кунида меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани қайтариб олиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Зеро Меҳнат кодексининг 99-моддаси учинчи қисмининг меъёри фуқаролар меҳнат ҳуқуқининг муҳим кафолатидир, унга кўра огоҳлантириш муддати мобайнида ходим ўзи берган аризани қайтариб олиши мумкин.

 

МИСОЛ. Ходим ойнинг 10-кунида меҳнат шартномасини ўз хоҳишига кўра 24-кундан бошлаб бекор қилишлари тўғрисида ариза берди. Иш берувчи 15-кунда тегишли буйруқ чиқарди. 23-кунда ходим аризани қайтариб олишини маълум қилди. Ҳатто меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилганига қарамай, ходимнинг огоҳлантириш муддати тугашигача ўз аризасини қайтариб олишини рад этиш ноқонунийдир. 23 ёки 24-кунда аввалги фармойишни бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

 

Шу сабабли ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни у билан меҳнат шартномаси ҳақиқатда бекор қилинадиган кунда чиқариш мақбул бўлади.

 

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 1803 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика