Norma.uz

Нормалаштирилмаган, демак нормадан ортиқча

Тўлиқ бўлмаган иш кунида ишлайдиган ходимга нормалаштирилмаган иш куни белгилаш мумкинми?

ТДИУ талабаси.

Тошкент шаҳри.

 

Йўқ, мумкин эмас, чунки 1996 йил 1 апрелдан бошлаб меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида қуйидаги атамалар қўлланмайди:

«нормалаштирилмаган иш куни»;

«ишдан бўшатиш», «меҳнат шартномасини бекор қилиш»;

«меҳнат конфликти»;

«меҳнат шартномасини бе­кор қилиш».

«Нормалаштирилмаган иш куни» атамаси илгари унга мувофиқ айрим ходимлар иш берувчининг фармойишига кўра зарурат бўлганда улар учун иш вақти давомийлиги белгиланган чегарадан ташқари ўз меҳнат вазифаларини бажаришга аҳён-аҳёнда жалб этиладиган алоҳида иш режимини англатган.

Бироқ МКнинг 115-моддасида белгиланишича, ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ортиқча иш иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади. Иш вақтидан ташқари ишлар учун ҳам, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун бўлганидек, камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади (МКнинг 157-моддаси биринчи қисми).

Шу сабабли, ҳатто ходим у билан иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра тўлиқсиз иш кунида меҳнат қилса-да (МКнинг 119-моддаси), уни кундалик иш нормасидан ортиқча меҳнатга жалб этиш иш вақтидан ташқари иш сифатида қаралади, унга ҳақ МКнинг 157-моддаси биринчи қисмига мувофиқ тўланади.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1508 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика