Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 13 / Истеъмолчилар ҳуқуқлари

Ялпи «мобиллаштириш» симли алоқага халал бермайди

Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ)нинг тезкор ривожланиши «эскирган» симли телефоннинг позициясига путур етказди. Тараққиётининг йўлига ғов қўйиб бўлмайди – аста-секин анъанавий алоқани сиқиб чиқараётган мобил алоқанинг шак-шубҳасиз афзалликлари истеъмолчиларни келажакда умуман турғун телефонлардан воз кечиш фикрига олиб келяпти.

Бироқ автоматик телефон алоқаси операторлари аҳолини кенг миқёсда «мобиллаштириш» симли алоқага халал бермайди деб ҳисоблашади. Уяли алоқа билан бирга у ҳам талабгир бўлиб қолади. Рақобатчилар эса унинг имкониятларини етарлича баҳолашмаяпти. Сифат, хизматлар нархининг ҳаммабоплиги унинг асосий афзалликларидир – мулоқотлар, бундан ташқари турғун телефоннинг қиймати истеъмолчига мобил телефонникидан арзонга тушади.

Албатта, анъанавий телефон алоқасининг уяли алоқа билан рақобатлашиши қийин. Уяли алоқанинг имкониятлари миқёси фантастика даражасида. Операторлар мослашувчан тариф режаларини тақдим этадилар, бутун кучлари билан истеъмолчини жалб этишга интиладилар. Бироқ ҳозирча анъанавий алоқа абонентларидан ҳеч ким ундан воз кечмаяпти. У симсиз алоқа билан бирга қўлланиб, уни ҳайратга солаётган АКТ мўъжизаларига қизиқиш билан қарамоқда.

Газетхонларнинг симли алоқа абонентлари билан операторлари ўртасидаги муносабатларни тушунтиришни талаб қилаётган мактублари ҳам саҳнадан тушишга ҳали эрталигидан гувоҳлик беради. Бу муносабатлар кўпроқ хизматлар учун ҳисоб-китоблар, телефонларни ўрнатиш тартиби, алоқанинг сифати ва бошқа масалаларга тааллуқлидир. Истеъмолчилар шуни билишлари керакки, турғун телефон алоқасидан фойдаланиш масалаларини тартибга солувчи ҳужжатлар ичида уларга аввало Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини тақдим этиш қоидалари1 (бундан кейин – Қоидалар) йўналтирилган. Бизнинг бугунги тўпламимиз истеъмолчилар энг кўп берадиган «телефон» саволларига берилган жавобларга бағишланган.

 

ЎЗ ҲИСОБИДАН ТЕЛЕФОН

– Уйимиз телефонлаштирилмаган. Алоқачиларнинг айтишича, ҳозирча бизни тармоққа улашнинг техник имконияти йўқ экан. Шу сабабли уланишга навбатда турибмиз. Бироқ қўшниларимизнинг бири яқинда телефон ўрнатди. Нима учун бу ҳолатда бизга ўрнатишни рад этиб келишяпти?

– Қўшнингиз телефонни тижорат асосида олган бўлиши мумкин. Қоидаларда телефон алоқа кабелларида бўш абонент линиялари бўлмаганда бундай имкониятга йўл қўйилади. Бу ҳолда истеъмолчига етишмайдиган алоқа линияларини ўтказиш бўйича техник шартлар (ТШ) берилади, ўрнатиш абонентнинг розилиги билан унинг ҳисобига бажарилади (Қоидаларнинг 27-банди). У ТШ асосида ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини буюртириши, унинг мустақил экспертизасини ўтказиши мумкин (Қоидаларнинг 29-банди). Тижорат асосида телефон пудрат шартномаси тузилган кундан бошлаб 180 кунгача муддатда ўрнатилиши мумкин. Умумий асосларда телефон ўрнатиш муддати ариза берилган пайтдан бошлаб, техник шартлар мавжуд бўлганда, 30 кунгача бўлган даврни ташкил этади (Қоидаларнинг 32-банди).

* * *

– Телефон ўрнатилгандан кейин биз автоматик телефон алоқаси хизматларини кўрсатишга шартномани қайта тузмадик. Бу билан биз қонун ҳужжатларини бузмаяпмизми?

– Абонент билан телекоммуникациялар оператори ўртасидаги шартнома, унинг ўзи томонидан бошқача қоида белгиланмаган бўлса, муддатсиз ҳисобланади (Қоидаларнинг 25-банди).

 

РАҚАМ БИЛАН БИРГА КЎЧИБ ЎТДИ

– Мен телефон ўрнатиш учун навбатда турибман, бироқ бошқа квартирага кўчишга мажбур бўлдим. Менинг навбатим сақланадими?

– Ариза берувчи телекоммуникациялар битта операторининг амал қилиш зонаси доирасида кўчиб ўтганда унинг янги манзил бўйича навбати сақланади. У шартнома тузиш тўғрисидаги бошланғич ариза рўйхатдан ўтказилган санада, агар ариза аввалги манзил бўйича қондирилмаган бўлса, ҳисобга олинади (Қоидаларнинг 23-банди).

* * *

– Янги яшаш жойига кўчганда ўз телефон рақамимни сақлаб қола оламанми?

– Биргина АТСнинг амал қилиш зонасида абонент янги яшаш жойига кўчиб ўтганда, шартномани тузиш учун техник имконият мавжуд бўлганда, унинг рақами сақланиши мумкин. Шартнома сиз кўчиб келган уйда, шу жумладан бундай шартномани навбатдан ташқари тузишга доир имтиёзга эга бўлган шахслардан қондирилмаган аризалар бўлиш-бўлмаслигидан қатъи назар, қайта расмийлаштирилади. Бунинг учун истеъмолчи шартномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза ёзиши керак.

Агар техник имконият мавжуд бўлмаса, шартнома бекор қилинади, абонентга маълумотнома берилади, у янги яшаш жойи бўйича кейинчалик телефон тармоғидан фойдаланишга собиқ абонент сифатида тариф бўйича ҳақ тўлаш учун асос ҳисобланади. Янги яшаш жойи бўйича навбат маълумотномада кўрсатилган телефонни топшириш санаси бўйича ҳисобга олинади (Қоидаларнинг 39-банди).

 

ИЛТИМОСИМГА КЎРА УЗИБ ҚЎЙИНГ

– Мен квартирамни ижарага беряпман. Аввалги квартирантлар шаҳарлараро сўзлашувлардан фойдаланиб, мени қарздор қилдилар. Ҳозир янги ижарачилар билан шартнома туздим. Телефонни вақтинча узиб қўйишим мумкинми?

– Телефонлаштирилган турар жой ижарага берилган тақдирда телефон вақтинча – турар жойни ижарага бериш муддатига узиб қўйилиши мумкин. Бунинг учун абонент АТСга ариза ёзиши керак. Ушбу вазиятда ижарачининг ўзи операторга тегишли ариза бериб, АТС билан у турар жойни ижарага олиш даврига шартнома тузиши мумкин (Қоидаларнинг 44-банди).

Абонентнинг аризасига кўра у кўрсатган бутун вақт даври учун абонент ҳақини тўлаган ва рақамни бронлаштирган ҳолда телефонни вақтинча узиб қўйиш мумкин. Автоматик шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқасидан фойдаланишга чекловлар ҳам жорий этилиши мумкин (Қоидаларнинг 45-банди).

 

АТС ХАБАРДОР ҚИЛИШИ ШАРТ

– Телефон тармоқлари реконструкция қилинганда телефонларнинг рақамлари алмаштирилди. Алоқа корхоналари бу ҳақда истеъмолчиларни олдиндан хабардор қилишлари керакми?

– Янги АТСларни фойдаланишга топшириш ва маҳаллий телефон тармоқларини реконструкция қилиш муносабати билан рақамларни алмаштириш текинга, абонентларни олдиндан хабардор қилган ҳолда амалга оширилади. Бу камида 10 кун олдин автоматик тарзда қўнғироқ қилиш ёки ёзма хабардор қилиш, бу ҳақдаги ахборотни телекоммуникациялар операторининг расмий веб-сайтида камида 15 кун олдин жойлаштириш йўли билан амалга оширилади. Рақамлар алмаштирилганда имкониятга қараб рақамнинг АТС индексини белгилайдиган дастлабки рақамлари ўзгартирилиши ва эски абонентлик рақамида фойдаланилган кейинги рақамлар сақланиши керак (Қоидаларнинг 48-банди).

* * *

– Телефонимни...150 сўмлик қарзим учун ўчириб қўйишди. Бундай арзимас сумма учун узиб қўйиш қонунийми?

– Қоидаларнинг 66-бандида назарда тутилишича, телекоммуникациялар оператори абонент маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси хизматларига тегишли муддатларда ҳақ тўламаган тақдирда унинг телефонини вақтинча ўчириб қўйишга ҳақли. Бироқ у бундан абонентни узиб қўйишдан камида 5 кун олдин телефон орқали олдиндан хабардор қилиши ёки ёзма равишда билдириши керак.

Агар абонент ҳисоб-китоб давридан кейин бир ой мобайнида қарзни сўндирмаса, телекоммуникациялар оператори у билан шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эгадир. Бу ҳақда абонентни топширилганлиги тўғрисида ёзма огоҳлантирган ҳолда камида 10 кун олдин хабардор қилиш лозим. Узиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун қарзнинг миқдори эмас, балки мавжудлиги муҳим.

 

РАҚАМИМНИ БОШҚАГА БЕРИШДИ

– Мен республикадан бир йилга шошилинч чиқиб кетишга мажбур бўлдим ва телефон учун ҳақ тўлашга улгурмадим. Қайтиб келиб билсам, менинг рақамимни бошқа абонентга беришибди, менга эса навбатга туришни таклиф қилишди. Бу қанчалик қонуний?

– Илгари телекоммуникациялар тармоғининг абоненти бўлган, бироқ ҳақ тўламаганлик учун шартнома бекор қилиниши ёки бошқа жойга чиқиш ҳолатида абонент бўлмай қолган шахслар техник имконият мавжуд бўлганда аввалги манзил бўйича телекоммуникациялар оператори билан 12 ой мобайнида янги шартнома тузиш ҳуқуқига эгалар. Бунда истеъмолчи уланиш учун ушбу хизмат тарифининг 50%ини ташкил этадиган ҳақ тўлаши ва аввалги шартнома бекор қилинган пайтда унга ҳисобланган қарзни сўндириши керак (Қоидаларнинг 78-банди).


НИМА УЧУН ҲАҚ ТЎЛАЙМИЗ?

– Телекоммуникациялар операторлари, асосий хизматлардан ташқари, телефон алоқасининг қўшимча пуллик ва текин хизматларини кўрсатишлари мумкин. Абонент улардан қайсиларига ҳақ тўлаши керак?

– Қоидаларнинг 13-бандига кўра телефон алоқасининг қўшимча пуллик хизматларига қуйидагилар киради:

а) телефон аппаратлари ва бошқа абонентлик қурилмаларининг жойини ўзгартириш, қайта улаш (улаш чизмасини ўзгартириш);

б) параллель телефон аппаратларини ўрнатиш;

в) телекоммуникациялар маҳаллий ва шаҳарлараро тармоғининг алоқа каналлари ва физик занжирларини ижарага бериш;

г) маълумот-ахборот хизматлари (бепул маълумотлардан ташқари);

д) маълумотларни узатиш хизматлари ва телематик хизматлардан (электрон почта, факсимил хабарларни узатиш, ахборот ресурсларидан фойдаланиш ва ҳоказо) фойдаланиш имконияти;

е) телеграммаларни телефон орқали бериш;

ж) чақирилаётган абонентда рақамни автоматик белгилаш функциялари бўлган телефон аппарати мавжудлигида телекоммуникациялар маҳаллий тармоғи чақираётган абонентнинг рақамини белгилаш, шунингдек абонентнинг талабига кўра деталлаштирилган счёт бериш;

з) рақамни абонентнинг илтимосига кўра алмаштириш;

и) чақирилаётган шахсни хабардор қилган ҳолда шаҳарлараро, халқаро телефон уланиши;

к) бошқа шаҳардаги (аҳоли пунктидаги) чақирилаётган абонентнинг телефон рақами тўғрисида маълумотномалар;

л) телефон уланишини шартнома билан белгиланган вақтда тақдим этиш;

м) чақирилаётган шахс ҳисобига шаҳарлараро телефон уланиши;

н) телефонограмма берган ҳолда абонент учун сўзлашув;

о) конференц-алоқа.

 

ТЕКИНГА СЎРАНГ

Қўшимча текин хизматлар пакетига нималар киритилган?

– Телекоммуникациялар оператори барча абонентларга шошилинч тезкор хизматлар: ўт ўчириш хизмати; милиция; тез тиббий ёрдам; газ тармоғининг авария хизмати; ФВВ қутқарув хизматини куну тун бепул чақириш имкониятини таъминлаши шарт (Қоидаларнинг 14-банди). Қоидаларнинг 15-бандига кўра, қуйидагилар ҳам телефон алоқасининг қўшимча бепул хизматлари ҳисобланади:

а) телефон тармоғини таъмирлаш бюросини чақириш;

б) чақирилаётган аҳоли пунктининг халқаро коди тўғрисида маълумот;

в) чақирилаётган мамлакат ва чақирилаётган аҳоли пункти халқаро коди тўғрисида маълумот;

г) маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси хизматларига тарифлар тўғрисида маълумот;

д) автоматик телефон алоқасидан фойдаланиш тартиби тўғрисида маълумот;

е) шаҳарлараро ва халқаро телефонга уланишни буюртириш учун буюртма хизматларни чақириш индекслари тўғрисида маълумот.

 

КИМЛАР ИМТИЁЗГА ЭГА?

Телефон алоқаси хизматларига ҳақ тўлашда қандай имтиёзлар мавжуд ва улар кимларга берилади?

– Телефон алоқаси хизматларини кўрсатишда имтиёзга эга бўлган айрим тоифадаги истеъмолчиларнинг рўйхати 125-1/1-сон «Телекоммуникацияларнинг универсал хизматларига тарифларнинг чегараланган даражалари» прейскурантида2 назарда тутилган.

Ушбу ҳужжатга кўра қуйидагилар телефон ўрнатиш ҳақини тўлашда 20 фоизлик имтиёзли чегирмадан фойдаланишлари мумкин:

илгари умумий ёки умумий фойдаланишдаги алоқа тармоғига чиқадиган ички идоравий фойдаланишдаги телефон тармоғининг абоненти ҳисобланган юридик ва жисмоний шахслар (уларда якка тартибдаги ёки жамоавий фойдаланиладиган телефон бўлган-бўлмаганлигидан қатъи назар);

1941–1945 йиллардаги уруш ва собиқ СССРни ҳимоя қилишга доир бошқа жанговар операцияларнинг иштирокчилари;

1941–1945 йиллардаги уруш партизанлари;

собиқ СССР Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги қўмитаси органларининг 1941–1945 йиллардаги уруш даврида ҳаракатдаги армия қисмлари ҳарбий хизматчилари учун белгиланган имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш учун кўп йил хизмат қилганликка ҳисобланадиган шаҳарларда хизмат қилган, уларнинг мудофаасида иштирок этган ҳарбий хизматчилари, эркин ёлланма шахслари, шунингдек бошлиқ ва оддий таркибга мансуб шахслари;

I ва II гуруҳ меҳнат ногиронлари ҳамда болаликдан ногиронлар;

байналмилалчи жангчилар;

Чернобиль фалокати оқибатларини тугатишда иштирок этган шахслар.

1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари, байналмилалчи жангчи ногиронлар, чернобилчи ногиронларларга телефон бепул ўрнатилади.

 

1ЎзААА бош директорининг АВ томонидан 15.03.2004 йилда 1323-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациявий технологиялар давлат қўмитаси раиси томонидан 5.09.2013 йилда 338-сон билан тасдиқланган.


Ирина ГРЕБЕНЮК,

мухбиримиз. 

Прочитано: 2268 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика