Norma.uz

Президент сайлови бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида мамлакатимиз ва хорижий ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари ҳақида ахборот берилди.

 

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов қайд этганидек, 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови миллий сайлов қонунчилигимиз талаблари ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган демократик тамойиллари асосида очиқ ва ошкора ўтказилди.

Сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 798 минг 52 нафар сайловчидан 18 миллион 942 минг нафар фуқаро овоз беришда иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 91,08 фоизини ташкил этади. «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ, Президент сайлови ўтган, деб ҳисобланади.

Сайлов жараёни давомида қонунчилик талаблари ва нормаларининг бузилганлиги ҳақида ахборотлар келиб тушмади.

«Президент сайлови мамлакатимиз келгуси тараққиётини, юртимизда кечаётган демократик ислоҳотларни изчил давом эттириш ва ривожлантиришнинг ғоят муҳим омили эканини чуқур англаган фуқароларимиз ўзининг юксак сиёсий савияси ва Ватанимиз тақдирига дахлдорлик туйғусини намойиш этиб, сайловда фаол иштирок этди», – деди Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов 552 309 нафар ёки 2,92 фоиз, Акмал Холматович Саидов 582 688 нафар ёки 3,08 фоиз, Ислом Абдуғаниевич Каримов 17 122 597 нафар ёки 90,39 фоиз, Наримон Мажидович Умаров 389 024 нафар ёки 2,05 фоиз овоз тўплаган.

Қонунчилик талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари тўғрисидаги ахборот сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай, яъни 2015 йил 8 апрелга қадар Марказий сайлов комиссияси томонидан матбуотда эълон қилинади.

Марказий сайлов комиссияси Раиси журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича
Республика матбуот маркази хабари асосида.

Прочитано: 1763 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика