Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 13 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ҳурматли газетхонлар!

Ҳурматли газетхонлар!

Сиз апрель ойи учун Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш режа-жадвалини чоп этмаганимизни сезгандирсиз. Биз буни унутганимиз сабабли қилмадик, балки атайлаб чоп этмадик.

Гап шундаки, сизнинг текширувлар рўйхатида бор-йўқлигингизни текшириш энди жуда осонлашган – бунинг учун Давлат солиқ қўмитасининг www.soliq.uz сайтига кириш ва «Интерактив хизматлар»дан фойдаланиш кифоядир. Сайтнинг ушбу бўлимида «Очиқ маълумотлар» кичик бўлими мавжуд. Давлат солиқ қўмитасининг очиқ маълумотлар реестрида сиз осонгина 2015 йилда тадбиркорлик субъектларини текширишлар режа-жадвалини (ойма-ой бўлинган) топасиз. Демак, йиллик Текширишлар режа-жадвали энди очиқ фойдаланишда. У бизнинг norma.uz сайтимизда ҳам жойлаштирилади.

Бундан ташқари, мамлакатимизнинг назорат қилувчи органлари ўз вазифаларини вақтида бажариб, тадбиркорлик субъектларини улар фаолиятининг бўлғуси режали текширилиши ҳақида уни ўтказиш бошланишидан камида 30 календарь кун олдин, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг (24.12.1998 йилдаги 717-I-сон) 10-2-моддаси талаб қилганидек, текширувдан ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда уни ўтказишгача ёзма равишда хабардор қиладилар.

Шунингдек, Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида низомнинг1 8-бандига кўра, тадбиркорлик субъектлари Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашидан ва унинг жойлардаги тузилмалари ишчи органларидан уларда ўтказиладиган режадан ташқари текшириш ва уни амалга оширишга рухсат олган назорат қилувчи органлар тўғрисида ахборотни бепул олишга ҳақлилар.

 

1Янги таҳрир НҚОФМРКнинг АВ томонидан 6.05.2006 йилда 1573-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Таҳририят.

Прочитано: 1677 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика