Norma.uz

Ҳайдовчининг доимий ҳамроҳи

Автомобилдан фойдаланиш, унга техник хизмат кўрсатиш жароҳат олиш, куйиш, электр токи уриши эҳтимоли билан боғлиқ. Шу сабабли ҳар бир автомобилда тиббиёт қутичаси бўлиши керак, ҳайдовчи эса ундан фойдалана олиши ва авариялар ёки бахтсиз ҳодисалар чоғида жабрланганларга дастлабки ёрдамни кўрсата билиши шарт. Яширишга ҳожат йўқ, кўп ҳайдовчилар тиббиёт қутичасига тегишли эътибор бермайдилар, препаратларнинг яроқлилик муддатини ва унда зарур ашёларнинг бор-йўқлигини кузатиб бормайдилар. Бу эса ҳар бир сония муҳим бўлган вазиятни анчагина мураккаблаштириши мумкин.

 

Бунинг устига ушбу қутичанинг зарурлиги қонун ҳужжатлари билан белгиланган. Йўл ҳаракати қоидаларига (ВМнинг 11.12.2000 йилдаги 472-сон Қарори билан тасдиқланган) 3-илованинг 7.9-бандига кўра, автобусларда, микроавтобус, юк ва енгил автомобилларда, шунингдек кажавали мотоциклларда тиббиёт қутичаси йўқ бўлса, ушбу транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.

Тиббиёт қутичаси ишлаб чиқарган корхона томонидан белгиланган жойга мустаҳкам ўрнатилиши керак. Агар транспорт воситасида бундай жой кўзда тутилмаган бўлса, тиббиёт қутичаси осон олинадиган жойда сақланиши керак. Баъзи ҳайдовчиларда қутича автомобилнинг юкхонасида туради. Бироқ шуни билиш лозимки, жиддий йўл-транспорт ҳодисалари у ёқда турсин, ҳатто кузовнинг озгина шикастланишида уни амалда очиб бўлмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (АВ томонидан 5.07.2011 йилда 2241-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйхати тасдиқланган. Унга кўра қутичада жабрланувчида ташқи қон кетишини тўхтатиш, қон йўқотишини камайтириш ва жароҳатларни боғлаш воситалари устун туради. Рўйхатда нашатир спиртидан бошқа дорилар келтирилмаган. Бу ҳол уларнинг кўпини совуқ жойда сақлаш кераклиги билан боғланган бўлса керак, зеро ёзда автосалондаги ҳарорат 50 ва ундан ортиқ даражага етиши мумкин.

Зарурат бўлганда қутичани ҳар бир автомобиль эгаси соғлиғининг шахсий хусусиятларига йўналтирилган дори-дармонлар билан тўлдириш мумкин. Бироқ бунда уларни ўз вақтида тўлдириш ёки улар фойдаланилганидан ёхуд амал қилиш муддати тугаганидан кейин алмаштириш лозим. Яроқлилик муддати тугаган ва ўрови шикастланган дори воситалари ва тиббий ашёларни қўллаш тақиқланади.

Ёдда тутинг, инсон ҳаёти дастлабки тиббий ёрдам ўз вақтида берилиши ва сифатига боғлиқ бўлиши мумкин.

 

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйхати

 

Т/р

 

Тиббий ашёлар номи

 

Чиқарилиш шакли (ўлчами)

 

Миқдори, автотранспорт тоифасига кўра

 

B (М1)

 

C (N1,
N2, N3)

 

D
(M2, M3)

 

 I. ТАШҚИ ҚОН КЕТИШИНИ ВАҚТИНЧАЛИК ТЎХТАТИШ ВА ЖАРОҲАТЛАРГА БОҒЛАМ ҚЎЙИШ УЧУН 

 

1

 

Қон тўхтатувчи жгут

 

 

1 дона

 

1 дона

 

3 дона

 

2

 

Ностерил тиббий докали бинт

 

5 м х 5 см

 

2 дона

 

2 дона

 

5 дона

 

3

 

Ностерил тиббий докали бинт

 

5 м х 10 см

 

2 дона

 

2 дона

 

5 дона

 

4

 

Ностерил тиббий докали бинт

 

7 м х 14 см

 

1 дона

 

1 дона

 

3 дона

 

5

 

Ностерил тиббий докали бинт

 

5 м х 7 см

 

2 дона

 

2 дона

 

5 дона

 

6

 

Стерил тиббий докали бинт

 

5 м х 10 см

 

2 дона

 

2 дона

 

5 дона

 

7

 

Стерил тиббий докали бинт

 

7 м х 14 см

 

1 дона

 

1 дона

 

5 дона

 

8

 

Стерил боғлам учун пакет

 

 

1 дона

 

1 дона

 

5 дона

 

9

 

Стерил тиббий докали салфеткалар

 

16 см х 14 см дан кам бўлмаган, N 10

 

1 қути

 

1 қути

 

3 қути

 

10

 

Бактерицид лейкопластирь

 

4 см х 10 см дан кам бўлмаган

 

2 дона

 

2 дона

 

5 дона

 

11

 

Бактерицид лейкопластирь

 

1,9 см х 7,2 см дан кам бўлмаган

 

2 дона

 

5 дона

 

15 дона

 

12

 

Рулонли лейкопластирь

 

1 см х 250 см дан кам бўлмаган

 

1 дона

 

1 дона

 

3 дона

 

 II. ЮРАК-ЎПКА РЕАНИМАЦИЯСИ ВОСИТАЛАРИ

 

1

 

«Оғиз-восита-оғиз» усулида сунъий нафас ўтказиш учун тўсиқ воситаси

 

 

1 дона

 

1 дона

 

2 дона

 

 III. БОШҚА ВОСИТАЛАР

 

1

 

Аммиак эритмаси – 10% (нашатир спирти)

 

флакон

 

1 дона

 

1 дона

 

2 дона

 

2

 

Қайчи

 

 

1 дона

 

1 дона

 

2 дона

 

3

 

Тиббий қўлқоплар

 

ўлчами «М» дан кам бўлмаган

 

1 жуфт

 

1 жуфт

 

5 жуфт

 

4

 

Тиббиёт қутичаси

 

 

1 дона

 

 

Ленара ХИКМАТОВА,юрист.

Прочитано: 6566 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика