Norma.uz

Қоидаларга кўра ҳаракат қилинг

Агар сиз йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлсангиз, бироқ яқин-атрофда ДАН ходимлари бўлмаса, нима қилиш керак?

Равшан. Ангрен шаҳри.

 

– Агар сиз йўл-транспорт ҳодисасига дахлдор бўлсангиз, Йўл ҳаракати қоидаларининг (ВМнинг 11.12.2000 йилдаги 472-сон Қарори билан тасдиқланган) 4.1, 4.2-бандларига кўра транспорт воситасини дарҳол тўхтатишингиз, фалокат ёруғлик ишораларини ёқишингиз ёки фалокат сабабли тўхташ белгиси (милтилловчи қизил чироқ)ни ўрнатишингиз зарур. Транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатманг.

Шикастланганлар бўлган тақдирда уларга биринчи тиббий ёрдам беришингиз, «Tез тиббий ёрдам»ни чақиришингиз, шошилинч ҳолларда эса шикастланганларни яқин орадаги даволаш муассасасига йўлакай транспортда жўнатишингиз, бунинг иложи бўлмаган ҳолларда ўз транспорт воситангизда олиб боришингиз керак. У ерда ўз исми-шарифингизни, транспорт воситасининг рақамли белгисини билдиришингиз (ҳайдовчилик гувоҳномасини ёки шахсингизни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни, транспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик ҳужжатини кўрсатишингиз) ва ҳодиса рўй берган жойга қайтиб келишингиз керак.

Авария жойида ҳаракатга тўсқинликлар ҳосил қилмаслик учун, аввало транспорт воситаси, ҳодисага алоқадор буюмлар ва изларнинг ҳолатини қайд этиб (имконияти бўлган ҳолларда гувоҳлар иштирокида), уларнинг йўқолмаслигини таъминлашингиз лозим. Сўнгра қатнов қисмини бўшатиш ёки ҳодиса рўй берган жойни айланиб ўтишни ташкил қилиш учун барча чораларни кўринг. Юз берган ҳодиса ҳақида милицияга хабар беринг, гувоҳларнинг исми-шарифини ва манзилгоҳини ёзиб олиб, ДЙҲХХ ходимларининг келишини кутинг.

Агар йўл-транспорт ҳодисасида шикастланганлар бўлмаса, ҳайдовчилар ҳодиса вазиятига баҳо беришда ўзаро келишиб, олдиндан ҳодиса чизмасини тузиб ва уни имзолаб, яқин орадаги ДАН маскани ёки милиция органига ҳодисани расмийлаштириш учун боришлари мумкин.

 

Холматжон САЙДАЛИЕВ,

ИИВ ЙҲХ бош бошқармаси бошлиғи.

Прочитано: 2752 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика