Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 13 / Юридик маслаҳатлар

Ҳар йилги текширув сиз учун эмас

Масъулияти чекланган жамият ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши керакми? Агар МЧЖнинг муассиси бўлиб устав фондида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган АЖ ҳисобланса, аудиторлик хулосасини ДСИга тақдим этиш керакми?

МЧЖ директори.

 

– Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотини аудиторлик ташкилотлари томонидан текширишдир.

Аудиторлик текшируви мажбурий ва ташаббус тарзидаги шаклларда ўтказилади.

«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) 46-моддаси ва «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг (9.12.1992 йилдаги 734-XII-сон, 26.05.2000 йилдаги 78-II-сон Қонун таҳририда) 10-моддасига кўра, бошқалардан ташқари, устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналари ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши керак.

Кўрилаётган ҳолда МЧЖ улуши давлатга тегишли эмас, давлат мазкур АЖнинг акциядори бўлишига қарамай, улуш бошқа юридик шахс – АЖга тегишлидир.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқилса, агар МЧЖнинг муассиси бўлиб устав фондида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган АЖ ҳисобланса, у мажбурий ҳар йилги аудиторлик текширувидан ўтказилмайди. Модомики текширув ўтказилмас экан, хулоса ҳам бўлмайди.

 

Абдураҳмон БАХТИЕВ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1537 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика