Norma.uz

Судлов тизимининг ошкоралигини кучайтириш йўлида

Судлов тизимининг ошкоралигини ҳамда судлар фаолияти тўғрисидаги ахборотлардан баҳрамандликни таъминлаш борасидаги тажрибаларни ўрганиш мақсадида жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази, Адлия вазирлиги ва Олий хўжалик суди вакиллари АҚШда бўлдилар. Таълим ва танишув йўналишидаги мазкур сафар БМТ Тараққиёт дастури ва республика Олий судининг USAID ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан молиялаштирилаётган, «Ўзбекистонда қонун устуворлиги соҳасида ҳамкорлик» деб номланган қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

 

Судьялар, АҚШ Адлия департаменти ходимлари ҳамда мезбон мамлакатнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги бошқа экспертлари иштирокида «Суд ишларини юритиш ва одил судловни амалга ошириш самарадорлигини кўтаришнинг долзарб масалалари» мавзусида ўтказилган халқаро семинар сафар мобайнидаги асосий тадбир бўлиб қолди. Семинар Жонс Хопкинс университети қошидаги Марказий Осиё, Кавказ ва Ипак йўли мамлакатлари тадқиқот институти кўмагида ташкил этилди. Тадбир асносида иштирокчилар Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотининг асосий йўналишларини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлашда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўлланиш масалаларини, шунингдек АҚШнинг бу йўналишдаги тажрибасини кўриб чиқдилар. Семинарда АҚШ билан Ўзбекистон ўртасида бу соҳада келгусидаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама этилди.

Ташриф иштирокчилари суд тизими фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш борасидаги Америка тажрибаси билан танишдилар, АҚШ Олий суди, Адлия департаменти, Федерал судлов маркази ва шу соҳадаги бошқа ташкилотлар намояндалари билан учрашдилар. Улар, шунингдек Колумбия округи федерал суди ҳамда Виржиния штати судларида бўлиб, АҚШ судлари фаолиятининг очиқлиги механизмини ҳам яқиндан ўргандилар.

Таълим ва танишув сафари якунлари бўйича судья­лар, экспертлар ва жамоатчилик иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида Ўзбекистон судлов тизимининг очиқлини кучайтиришга ҳамда «Юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ва «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонунларнинг қоидаларини амалга ошириш доирасида судлар фаолияти тўғрисидаги ахборотлардан баҳрамандлик кўламини кенгайтиришга қаратилган амалий тавсиялар ва таклифлар билдирилди. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги принципи Президент И.Каримов томонидан 2010 йилда парламент ҳар иккала палатасининг қўшма мажлисида тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида асосий бўғиндир.

 

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 2032 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика