Norma.uz

Меҳнат шартномаси муддатли бўлганда...

Ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилди. Уни бекор қилиш санаси – 23 март. Бироқ ходим 20 мартда касалхонага тушиб қолди. Агар, айтайлик, ходим ушбу даврда касаллик варақаси ёки таътилда бўлса, корхона у билан муддатли меҳнат шартномасини 23 мартдан бекор қилиши мумкинми?

Галина С.,

ишлаб чиқариш корхонаси
кадрлар бўлимининг инспектори. Чирчиқ шаҳри.

 

– Амалиётда кўпинча меҳнат шартномасининг муддати тугайдиган кунда ходим касаллик варақасида, меҳнат таътилида бўлиши ёки бошқа узрли ёки узрсиз сабабларга кўра ишда бўлмаслиги ҳоллари учрайди. Баъзи иш берувчилар ушбу ҳолларда муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиб бўлмайди деб ўйлаб, ходимнинг ишга чиқишини кутадилар.

Ходим билан муддатли меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг (МК) 105-моддасига кўра бекор қилинганда иш берувчи МК томонидан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг айрим ҳоллари учун белгиланган қўшимча кафолатларни эътиборга олишга мажбур эмас. Яъни ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва МКнинг 100-моддаси ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмаслиги «қоидаси» фақат меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш ҳолларига татбиқ этилади.

Шу сабабли ходим билан меҳнат шартномаси МКнинг 105-моддаси бўйича, ходимнинг меҳнатга вақтинча қобилиятсизлик даврида ҳам, унинг таътилларда бўлиш вақтида ҳам, унинг муддати тугаши боис бекор қилиниши мумкин.

Бироқ шуни билиш лозимки, ҳомиладор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган боласи (болалари) бор аёл билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчи бекор қилаётганда уларни албатта ишга жойлаштириши шарт. Ишга жойлаштириш даврида аёлнинг иш ҳақи, бироқ муддатли меҳнат шартномаси тугаган кундан бошлаб 3 ойдан ошмаган муддатда сақланади (МКнинг 237-моддаси иккинчи қисми).


Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

Прочитано: 4115 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика