Norma.uz

МЧЖ директори қандай тайинланади?

«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 39-моддаси биринчи қисмига кўра, МЧЖнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи (директор) иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг уставида белгиланган муддатга сайланади. Унда директор 1 йил муддатга сайланади деб белгиланган, дейлик.

Бундай ҳолда МКнинг 105-моддаси иккинчи қисми қоидаси жамият устави билан белгиланган муддатга сайланадиган МЧЖ директорига татбиқ этиладими? Яъни у билан тузилган меҳнат шартномаси, агар унинг бир йиллик ваколатлари тугаган ва тарафларнинг бирортаси 1 ҳафта мобайнида уларни бекор қилишни талаб қилмаган бўлса, номуайян муддатга давом эттирилган деб ҳисобланадими? Қисқаси, МЧЖнинг бундай директори легитим бўладими?

Д.Иброҳимов,

МЧЖ ҚК бош директори.

 

Олий Мажлиснинг «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги Қарорининг (21.12.1995 йилдаги 162-I-сон) 3-бандига мувофиқ Меҳнат кодекси (МК) у амалга киритилганидан кейин, яъни 1996 йил 1 апрелдан эътиборан юзага келган меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланилади. Бундан ташқари, МКнинг 1-моддасида мустаҳкамланишича, Ўзбекистонда меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади. Шу тариқа, меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш Меҳнат кодексининг ўзига хос ҳуқуқидир.

Кўрилаётган ҳолатда МЧЖ директори билан 1 йилга муддатли меҳнат шартномаси тузилган. Уни узайтириб бўлмайди, чунки бунда МКнинг 105-моддаси иккинчи қисми талаби бузилади. Шу сабабли иш берувчи МЧЖ директори билан меҳнатга оид муносабатлар бекор қилинишини МКнинг 105-моддаси биринчи қисми бўйича (муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаши муносабати билан) расмийлаштириши керак. Сўнгра у билан янги меҳнат шартномасини унинг мазкур лавозимга навбатдаги сайланиши муносабати билан тузиши керак (МКнинг 76-моддаси).

Агар иш берувчи директор билан меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштирмаса, у эса шартноманинг муддати тугаганидан кейин ҳам ишлашни давом эттирса, меҳнат шартномасининг муддатли туси тўғрисидаги шарт ўз кучини йўқотади ва шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади (МКнинг 105-моддаси иккинчи қисми).

МЧЖ директори у билан меҳнат шартномаси умумий асосларда бекор қилингунга қадар легитим (ҳуқуқли) ҳисобланади.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 9206 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-03-11 12:45:20, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика