Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 32-33 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Абитуриент ҳаётидан 15 кун

Мен олий ўқув юртига тест имтиҳони топширдим. Имтиҳон натижалари устидан эътироз билдириш мумкинми? Бу хусусда кимга ва қандай мурожаат қилиш мумкин?

Даврон.

Тошкент шаҳри.

 

– Ҳа, мумкин. Агар, мисол учун, сиз бирор-бир масала бил хилдаги ечимга эга эмас деб ҳисобласангиз ёки жавоблар бланкасига керакли тарзда ишлов берилмаган деб тахмин қилсангиз, сизга Давлат тест маркази ҳузуридаги апелляция комиссиясига ёзма шикоят бериш ҳуқуқи тақдим этилади. Унинг шакли Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга1 22-иловада тасдиқланган. Ушбу ҳужжат билан шикоят бериш тартибининг ўзи ҳам белгиланган.

Низомга кўра сиз ўз норозилигингиз асосланмасини баён этишингиз ва шикоятга абитуриент пропускаси нусхасини илова қилишингиз керак. Апелляция қабул қилинганлиги тўғрисида билдирувнома берилади.

Шикоят сизнинг иштирокингизда кўрилади. Бунинг учун сиз паспорт ёки абитуриент пропускасини олиб, билдирувномада кўрсатилган кунда комиссияга келишингиз керак. Ота-она ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларнинг ҳам иштирок этишига йўл қўйилади.

Агар сиз апелляцияда кўрсатган асосланма тасдиқланмаса, комиссия тест синовларининг натижаларини ўзгартиришсиз қолдириш ва апелляцияни қондиришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилиши мумкин.

Шикоятни кўриш натижалари бўйича баённома тузилади, уни комиссия раиси, аъзолари ва апелляция берувчи имзолайди.

Апелляция комиссиясининг хулосаси бўйича маълумотлар Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдим этилади.

Апелляция натижалари устидан судга шикоят қилишингиз мумкин.

Апелляцияни тест синовлари натижалари эълон қилинган пайтдан бошлаб 15 кун ичида беришингиз мумкин (Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида низом2 16-бандининг ўттизинчи хатбошиси).

 

1ВМ ҳузуридаги ДТМнинг АВ томонидан 8.07.2011 йилда 2242-сон билан рўйхатдан ўказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2ВМнинг 18.06.2010 йилдаги 118-сон Қарорига 1-илова.

 

Елена ЕРМОХИНА, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 3256 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика