Ишга қабул қилиш чоғида ходим билан меҳнат шартномаси тузилмаган вазиятда нима қилиш керак?
Вояга етмаганлар ишлари
бўйича инспектор.
Тошкент шаҳри.
– Иш берувчининг ҳаракатларида Меҳнат кодекси (МК) 82-моддасининг ишга қабул қилишда буйруқни расмийлаштириш талаби бузилган. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.
Ходим МКнинг 82-моддаси биринчи қисми ва 83-моддасига мувофиқ у билан ёзма шаклда меҳнат шартномасини тузишни талаб қилиши лозим. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилиши далиллари бўйича рад жавоби берилган ҳолатда ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ходим иш берувчи амалда жойлашган ердаги, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқ ва бир хилда бажарилишини назорат қилувчи Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ҳамда прокуратура органларига мурожаат қилишга ҳақли.
Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.